Ўзбекистон

Ўзбекистон коррупциялашган давлатлар рейтингида нечанчи ўринда?

Дунё давлатларининг коррупция даражаси бўйича янги ҳисобот эълон қилинди.

Ўзбекистон коррупциялашган давлатлар рейтингида нечанчи ўринда?

Transparency International ташкилоти дунё мамлакатларида давлат секторидаги коррупция ҳолатини акс эттирувчи навбатдаги Коррупцияни қабул қилиш индекси (CPI) натижаларини эълон қилди.

 

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 31 балл тўплаб, рейтингда 124-ўринни эгаллаган. Мамлакатнинг кўрсаткичи аввалги йилларга нисбатан бироз яхшилангани қайд этилган бўлса-да, коррупцияга қарши кураш соҳасида ҳали ҳам қатор муаммолар сақланиб қолмоқда.

 

Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани Қозоғистон қайд этди. Мамлакат 38 балл билан 96-ўриндан жой олди. Қирғизистон 26 балл билан 142-ўринни, Тожикистон 19 балл билан 166-ўринни, Туркманистон эса 17 балл билан 167-ўринни эгаллади.

 

Тадқиқотда мамлакатларга 0 дан 100 гача бўлган шкала асосида баҳо берилган. Индексда 0 балл коррупциянинг юқори даражасини, 100 балл эса давлат секторининг коррупциядан деярли холи эканини англатади.

 

Ҳисоботга кўра, дунё бўйича ўртача кўрсаткич 42 баллни ташкил этган. Мамлакатларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи ушбу даражадан паст натижа қайд этган.

 

Рейтингнинг юқори поғоналаридан Дания 89 балл билан жой олди. Шунингдек, Финляндия (88 балл), Сингапур (84 балл), Янги Зеландия ва Норвегия (81 баллдан), Швеция (80 балл) энг паст коррупция даражасига эга давлатлар сифатида қайд этилган.

 

Рўйхатнинг энг қуйи қисмида эса узоқ йиллардан буён қуролли можаролар ва сиёсий беқарорликни бошдан кечираётган давлатлар жой олган. Энг паст натижани Жанубий Судан қайд этиб, 9 балл билан 181-ўринни эгаллаган.

 

Transparency International экспертлари суд ҳокимиятининг мустақиллиги етарли даражада таъминланмагани ва демократик институтларнинг заифлиги коррупциянинг сақланиб қолишига таъсир этаётган асосий омиллардан бири эканини таъкидлаган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.