Ўзбекистон

Ўзбекистонда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича янги талаблар тасдиқланди

Эндиликда дори таркибидаги GMO ва ҳайвон хомашёсидан олинган моддалар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилиши шарт бўлади.

Ўзбекистонда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича янги талаблар тасдиқланди

Адлия вазирлигида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларга қўйиладиган янги талабларни белгиловчи йўриқнома давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Теlegram-канали хабар берди.

 

Мазкур ҳужжатга кўра, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари Инсон учун қўлланиладиган дори воситаларига қўйиладиган техник талабларни уйғунлаштириш бўйича халқаро кенгаш стандартлари асосида тақдим этилади. Янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган низом ижросини таъминлашга қаратилган.

 

Йўриқномага мувофиқ, агар дори воситасини ишлаб чиқаришда ҳайвон хомашёсидан олинган моддалар қўлланилган бўлса, ҳужжатларда уларнинг таркибида прионлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аниқ кўрсатилиши шарт.

 

Шунингдек, дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаларга халқаро талабларга мос ва реклама хусусиятига эга бўлмаган қўшимча маълумотларни киритишга рухсат берилади.

 

Янги талабларга кўра, дори воситасининг генетик модификацияланган организмлар (GMO) сақлаши ёки улардан олинганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам мажбурий тартибда тақдим этилади. 

 

Бунда генетик модификация тури ва манбаси, қўлланган генетик конструкция ва экспрессия тизими, биологик ҳамда экологик хавфсизлик чоралари, ишлаб чиқариш жараёнида GMO'дан олинган моддалар қўлланилган босқичлар ва генетик хавфсизликка оид ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши лозим.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.