Ўзбекистон

Ўзбекистонга 5 ойда 5,3 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келди

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,3 фоизга кўп бўлиб, туризм хизматлари экспорти 2,2 миллиард доллардан ошди.

Ўзбекистонга 5 ойда 5,3 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келди

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва унинг иқтисодиётдаги улушини оширишга қаратилган ислоҳотлар натижасида хорижий сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошди, дея хабар бермоқда Туризм қўмитаси.

 

Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг дастлабки беш ойида мамлакатга 5 миллион 352 минг нафардан ортиқ хорижий турист ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 миллион 148 минг нафарга ёки 27,3 фоизга кўпдир.

 

Жорий йилнинг май ойида эса Ўзбекистонга туризм мақсадида 1,3 миллиондан ортиқ сайёҳ келган.

 

Қайд этилишича, ушбу ўсиш виза тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши, визасиз режим жорий этилган давлатлар сонининг ортиши ҳамда электрон виза тизими имкониятларининг кенгайтирилиши билан боғлиқ. 

 

Шунингдек, мамлакатнинг маданий-тарихий мероси, зиёрат, экологик, гастрономик, тиббий ва тоғ туризми йўналишлари халқаро майдонда фаол тарғиб қилинмоқда.

 

Ҳисобот даврида Ўзбекистон томонидан 2 миллиард 244 миллион АҚШ доллари миқдорида туризм хизматлари экспорти амалга оширилган. Бу кўрсаткич туризм соҳасининг иқтисодиётга валюта тушумларини жалб этиш, хизматлар секторини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрни ортиб бораётганини кўрсатади.

 

Хабарга кўра, сайёҳлар оқимининг ўсиши Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги энг жадал ривожланаётган туристик йўналишлардан бирига айланиб бораётганини тасдиқламоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.