Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг технологияларни ҳуқуқий тартибга солиш тажрибаси халқаро форумда намойиш этилди

Академик Акмал Саидов халқаро ҳуқуқий форумда Ўзбекистоннинг замонавий технологияларни тартибга солиш борасидаги ёндашувлари ҳақида маъруза қилди.

Ўзбекистоннинг технологияларни ҳуқуқий тартибга солиш тажрибаси халқаро форумда намойиш этилди

4 июнь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида иш бошлаган Европа-Осиё ҳуқуқий конгрессининг ХIХ сессиясида Ўзбекистоннинг технологияларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги тажрибаси тақдим этилди. Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов мавзу юзасидан маъруза қилди.



Конгресснинг “Ҳуқуқ ва технологиялар синтези: технологик етакчилик сари” мавзусидаги икки кунлик сессияси Россия ҳуқуқшунослари ассоциацияси ҳамда В.Ф.Яковлев номидаги Урал давлат юридик университети томонидан ташкил этилди.



2007 йилдан буён ўтказиб келинадиган ушбу Конгресс ҳар йили 20 дан ортиқ хорижий давлатдан 1500 дан зиёд иштирокчини жамлайди. У Евроосиё маконидаги энг йирик ҳуқуқий форумлардан бири бўлиб, ЕОИИ, БРИКС+, ШҲТ каби ташкилотларга аъзо мамлакатларнинг олимлари ва амалиётчи ҳуқуқшуносларини, шунингдек, сиёсатчилар, давлат ҳокимияти органлари ҳамда бизнес вакилларини бирлаштиради.



Академик Акмал Саидов Конгресс иштирокчиларини технологияларни ҳуқуқий тартибга солиш ва рақамли трансформация соҳасидаги Ўзбекистоннинг миллий тажрибаси билан таништирди. Ўзбекистон вакилининг ушбу анжумандаги иштироки форумнинг юксак халқаро нуфузини кўрсатиб, ШҲТ ва бошқа Евроосиё интеграциявий бирлашмалари доирасидаги ҳуқуқий ҳамкорлик кенгайиб бораётганидан далолат беради.



ХIХ сессия доирасида жами 41 та тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик қонунчилигини кодификациялаш ва такомиллаштириш бўйича кенгашнинг сайёр йиғилиши, ялпи мажлис, панель мунозаралари, давра суҳбатлари, IX Алексеев ўқишлари, БРИКС Ҳуқуқ институти Мувофиқлаштирувчи кенгашининг IX сессияси, “Европа-Осиё ҳуқуқ университети” консорциуми иштирокчиларининг умумий йиғилиши ва V Европа-Осиё ёшлар ҳуқуқий форуми ўтказилмоқда.



Ишбилармонлик дастурининг асосий қисми “Техно-регуляторика” стратегик технологик лойиҳасига бағишланди. Бунда Россиянинг технологик етакчилигини таъминлашда ҳуқуқнинг ўрни, юридик таълим ва амалиётга АКТ, сунъий интеллект, Big Data каби замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, юридик фаолиятда ижтимоий технологияларни қўллаш каби масалаларни қамраб олинди.



Конгресс якунлари бўйича “European and Asian Law Review” журналининг махсус сонини нашр этиш режалаштирилмоқда.


 
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.