Жаҳон

Африкадаги Эбола эпидемияси сўнгги 50 йилдаги энг йирик ўчоқлардан бирига айланди

Конго ва Угандада Эбола билан касалланишнинг 397 та ҳолати тасдиқланган, вирус оқибатида 63 киши вафот этган.

Африкадаги Эбола эпидемияси сўнгги 50 йилдаги энг йирик ўчоқлардан бирига айланди

 

Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (Africa CDC) Конго Демократик Республикаси ҳамда Угандада давом этаётган Эбола эпидемияси 1976-йилдан буён қайд этилган тўртинчи энг йирик касаллик тарқалиши эканини маълум қилди.

 

Ташкилот мутахассисларининг таъкидлашича, касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича ушбу эпидемия тарихдаги энг йирик Эбола ўчоқлари қаторидан жой олган. Африcа CДC вазиятни “ўта жиддий” деб баҳоламоқда.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, икки мамлакатда Эбола вируси билан касалланишнинг 397 та ҳолати тасдиқланган. Касаллик оқибатида камида 63 киши вафот этган.

 

Эпидемиянинг тарқалиш занжирини аниқлаш мақсадида соғлиқни сақлаш хизматлари томонидан қарийб 10 минг нафар контакт шахс назоратга олинган. Шундан 4341 нафари Конго Демократик Республикасида, 5009 нафари эса Угандада қайд этилган.

 

Мутахассислар эпидемиянинг асосий сабаби сифатида Бундибугё штамми тарқалаётганини қайд этмоқда. Ушбу штаммга қарши ҳозирча тасдиқланган ваксина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас.

 

Шу сабабли беморларни изоляция қилиш, организм суюқликларини тиклаш, симптоматик даволаш ҳамда оғриқни камайтиришга қаратилган паллиатив ёрдам асосий чоралар сифатида қўлланмоқда.

 

Африcа CDC маълумотларига кўра, махсус терапиянинг мавжуд эмаслиги эпидемияга қарши курашни мураккаблаштирмоқда ва ўлим ҳолатларини камайтиришда тиббий кузатув ҳамда қўллаб-қувватловчи даволаш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.