Жиноят

Андижонда вояга етмаган қизни зўрлаган ИИБ ходими ушланди

ИИБнинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектори 16 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлгани аниқланган.

Андижонда вояга етмаган қизни зўрлаган ИИБ ходими ушланди

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Қўрғонтепа тумани прокуратураси  томонидан 2010 йилда туғилган вояга етмаган қизнинг 3 июнь куни яшаш манзилидан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

 

Текширув давомида Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган қизни Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқада бўлгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 4 июнь куни С.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг тегишли ажрими билан гумонланувчи тариқасида “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, якунда қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.