Жаҳон

НАТО Украина учун 70 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини муҳокама қилмоқда

Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи 7–8 июль кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммитининг асосий мавзуларидан бири бўлиши кутилмоқда.

НАТО Украина учун 70 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини муҳокама қилмоқда

НАТО мамлакатлари Украина учун 70 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам мажбуриятини қабул қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мазкур ташаббус альянснинг келаси ой Анқарада бўлиб ўтадиган саммитида эълон қилиниши мумкин.

 

Politico нашрининг НАТОдаги дипломатларга таяниб хабар беришича, Германия томонидан илгари сурилган таклиф Украинага ажратилаётган маблағлар устидан назорат ва шаффофликни кучайтиришга қаратилган янги механизмни ҳам ўз ичига олади.

 

Ташаббус айрим давлатларнинг Киевни қўллаб-қувватлаш харажатлари тенг тақсимланмаётгани ҳақидаги эътирозлари фонида муҳокама қилинмоқда.

 

Таклифга кўра, 70 миллиард евронинг 30 миллиард евроси Европа Иттифоқининг аввалроқ тасдиқланган 90 миллиард евролик кредит дастуридан, қолган 40 миллиард евро эса НАТО аъзоларининг икки томонлама мажбуриятлари ҳисобидан шакллантирилади.

 

Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бешинчи йилга кираётган бир пайтда НАТО иттифоқчилари Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттириш масаласини муҳокама қилмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти даврида Украинага янги ҳарбий ёрдам деярли тўхтатилган бўлиб, Вашингтон ҳозирда Киевга асосан бошқа иттифоқчилар томонидан молиялаштирилаётган қуролларни сотмоқда.

 

Украина президенти Володимир Зеленский НАТО бош котиби Марк Рютте билан учрашувда Европа давлатларини Patriot ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар етказиб беришни кўпайтиришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, мавжуд захираларнинг камайиши етказиб бериш жараёнига таъсир кўрсатмоқда.

 

Киэл институти маълумотларига кўра, Европа давлатлари 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Украинага ойига ўртача 2 миллиард евро ҳарбий ёрдам ажратган. Шу даврда АҚШ томонидан янги ҳарбий ёрдам қайд этилмаган.

 

Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи 7–8 июль кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммитининг асосий мавзуларидан бири бўлиши кутилмоқда. Дипломатларга кўра, якуний қарор НАТО мудофаа вазирлари йиғилишидан сўнг қабул қилиниши мумкин.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.