Ўзбекистон

Самарқандда ҳомиласи нобуд бўлган аёл уч кун ўтиб вафот этди

Шифокорлар беморга шошилинч кесарча кесиш амалиётини тавсия қилган, бироқ яқинлари бунга розилик бермаган. Кейинчалик ҳомиланинг антенатал ўлими аниқланган.

Самарқандда ҳомиласи нобуд бўлган аёл уч кун ўтиб вафот этди

 

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ҳомиласи нобуд бўлган аёлнинг орадан уч кун ўтиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, фуқаро Н.Э. жорий йил 10 апрел куни Иштихон туман марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимига қорин ва бел соҳасидаги оғриқлар билан мурожаат қилган. Тиббий кўрик давомида қоғоноқ сувлари хиралашгани ҳамда ҳомиланинг юрак уришида жиддий ўзгаришлар аниқланган.

 

Шифокорлар томонидан бемор ва унинг яқинларига шошилинч равишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш зарурлиги тушунтирилган. Бироқ беморнинг яқинлари жарроҳлик амалиётига розилик бермаган ва аёл бошқа тиббиёт муассасасига олиб кетилган.

 

Кейинги текширувларда ҳомиланинг антенатал ўлими аниқланган. Шундан сўнг бемор 11 апрел куни Иштихон туман марказий шифохонасига қайта мурожаат қилган ва стационар даволанишга ётқизилган.

 

Шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар ўтказилганига қарамай, фуқаро Н.Э. 14 апрел куни вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари иштирокида хизмат текшируви ва суд-тиббий экспертиза тайинланган.

 

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳуманинг ўлимига ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги билан кечган ўпка артерияси тромбоемболияси сабаб бўлган.

 

Шунингдек, масъул тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида қўшимча комиссион суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Наманганда аёл укол олаётганда вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"