Жаҳон

Ҳиндистонда “Сувараклар партияси” оммавий намойиш ўтказди

Намойишчилар Ҳиндистон таълим вазирининг истеъфосини талаб қилмоқда.

Ҳиндистонда “Сувараклар партияси” оммавий намойиш ўтказди

Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳлида ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришган “Сувараклар халқ партияси” (СХП) ҳаракати тарафдорлари илк йирик оммавий намойишини ўтказди. Парламент яқинида бўлиб ўтган акция ҳаракатнинг виртуал майдондан кўча сиёсатига чиқишдаги биринчи муҳим қадами сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Намойишга яқинда ўтказилган имтиҳонларда кузатилгани айтилаётган қонунбузарликлар туртки бўлган. Бироқ тадбир давомида таълим тизими, ёшлар бандлиги ва иқтисодий имкониятлар билан боғлиқ муаммолар ҳам кўтарилди.

 

Ҳаракат асосчиси Абҳижит Дипке АҚШдан келиб намойишда иштирок этди. Унинг маълум қилишича, полиция акцияни ўтказишга рухсат берган. Намойишчилар Ҳиндистон таълим вазири Дҳармендра Прадҳаннинг истеъфосини талаб қилмоқда.

 

Ташкилотчилар иштирокчиларни Ҳиндистон байроғи ва китоб билан келишга чақирган. Уларнинг таъкидлашича, бу таълим олиш ҳуқуқи ва тенг имкониятлар рамзи ҳисобланади. Намойиш давомида тинчликни сақлаш ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан тўқнашувлардан қочиш бўйича мурожаатлар ҳам янгради.

 

26 ёшли намойишчи Манси Сеҳгал ҳаракат дастлаб имтиҳонлар билан боғлиқ муаммолар туфайли шаклланганини, бироқ ёшлар учун ўз фикрини билдириш ва савол бериш имкониятлари чеклангани сабаб кенгроқ қўллаб-қувватловга эга бўлаётганини таъкидлади.

 

Намойиш якунида СХП ҳукуматга етти кун муддат берганини маълум қилди. Ҳаракат баёнотига кўра, бу вақт ичида таълим вазири истеъфо бериши ёки бош вазир Нарендра Моди томонидан лавозимидан озод этилиши керак. Акс ҳолда норозилик ҳаракатлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам ёйилиши мумкинлиги билдирилди.

 

Атиги уч ҳафта олдин ташкил этилган СХП қисқа вақт ичида катта аудиторияни жамлашга муваффақ бўлди. 

 

Ҳиндистон Олий суди судьяси ишсиз ёшларни менсимай, уларни "интернетда ўтириб, дуч келганга ҳужум қиладиган сувараклар", деб атаганидан кейин  “Сувараклар халқ партияси” ҳаракати ташкил этилган эди.

 

Ҳаракатнинг Instagram саҳифаси 22 миллиондан ортиқ кузатувчига эга. Унинг тарафдорлари ишсизлик, коррупция ва сиёсий тизимдаги муаммоларни сатирик видеолар ҳамда мемлар орқали муҳокама қилмоқда.

 

Таҳлилчиларга кўра, СХПнинг илк оммавий намойиши унинг ижтимоий тармоқлардаги машҳурлигини реал сиёсий ва ижтимоий таъсирга айлантира олиши ёки олмаслигини кўрсатадиган муҳим синов бўлди. Шу билан бирга, ҳаракат танқидчилари уни интернетдаги қисқа муддатли тренд ва сиёсий сатира маҳсули сифатида баҳоламоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.