Жаҳон

Исроилда содир бўлган қуролли ҳужумда бир киши ҳалок бўлди

Воқеадан сўнг маҳаллий аҳолига уйда қолиш тавсия этилди, айрим мактабларда эса ўқувчилар бир неча соат давомида биноларда сақлаб турилди.

Исроилда содир бўлган қуролли ҳужумда бир киши ҳалок бўлди

Марказий Исроилда якшанба куни содир бўлган қуролли ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна беш киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, Исроил фуқаролигига эга бўлган фаластинлик эркак бир нечта аҳоли пунктларида ўт очган. Кейинчалик ҳужумчи полиция томонидан отиб ўлдирилган.

 

Ҳужум Кокҳав Яир шаҳарчаси яқинидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида бошланган. Шундан сўнг яқин атрофдаги бошқа ҳудудлар ҳамда Ғарбий Соҳилдаги Салит посёлкаси яқинида ҳам отишмалар қайд этилган.

 

Дастлаб ҳуқуқ-тартибот органлари бир нечта мувофиқлаштирилган ҳужумлар содир этилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бироқ кейинчалик воқеага битта қуролли ҳужумчи ва унга ёрдам берган бўлиши мумкин бўлган яна бир шахс алоқадорлиги аниқланган. Иккинчи гумонланувчи кейинчалик қўлга олинган.

 

Исроил армияси маълумотига кўра, ҳалок бўлган шахс 55 ёшли захирадаги ҳарбий бўлган. Маген Давид Адом қутқарув хизмати яна беш киши жароҳат олганини, улардан икки нафари оғир аҳволда эканини билдирди.

 

Воқеадан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Маҳаллий аҳолига уйда қолиш тавсия этилди, айрим мактабларда эса ўқувчилар бир неча соат давомида биноларда сақлаб турилди.

 

Ҳужум Ғарбий Соҳилда кескинлик кучайган бир пайтда содир бўлди. Сўнгги ойларда ҳудудда зўравонлик ҳолатлари ва ҳарбий амалиётлар давом этмоқда.

 

Шу куни Ғазо секторида ҳам қурбонлар қайд этилди. 

 

Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти маълумотига кўра, Хон Юнис шаҳридаги полиция пунктига берилган авиазарба оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган ва ўн киши жароҳатланган. Кейинроқ Ғазо шаҳрининг ғарбий қисмида автомобилга берилган зарба натижасида яна камида тўрт киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

 

Исроил армияси мазкур зарбалар юзасидан дарҳол изоҳ бермади.

 

Айни пайтда Исроил ва ҲАМАС ўртасида АҚШ воситачилигида эришилган сулҳ амал қилаётган бўлса-да, томонлар ўртасидаги зиддиятлар ва хавфсизлик билан боғлиқ ҳодисалар давом этмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.