Жаҳон

Европа Иттифоқи эронликларга қарши санкциялар жорий қилди

Қарор Ҳормуз бўғозида денгиз қатновининг чеклангани ортидан қабул қилинган.

Европа Иттифоқи эронликларга қарши санкциялар жорий қилди

Европа Иттифоқи Ҳормуз бўғозида денгиз қатнови эркинлигини чеклаш билан боғлиқ ҳаракатлар сабаб Эроннинг икки фуқароси ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Денгиз кучларининг Ҳормозгон вилояти қўмондонлигига нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

ЕИ баёнотига кўра, санкциялар рўйхатига ИИҚК Денгиз кучлари қўмондонининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Муҳаммад Акбарзода ва Эрон Нефть, газ ва нефть-кимё маҳсулотлари экспортчилари уюшмаси вакили Ҳамид Ҳусайний ҳам киритилган.

 

Брюсселнинг таъкидлашича, бу Европа Иттифоқининг навигация эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича янги санкция механизмидан Эронга нисбатан илк бор фойдаланишидир. Қарор дунё нефтининг қарийб бешдан бир қисми ташиладиган Ҳормуз бўғозидаги денгиз қатнови эркинлигига таҳдидлар билан изоҳланган.

 

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Калласнинг айтишича, Эроннинг бўғоздаги ҳаракатлари қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, аъзо давлатлар транзит ҳаракатини бузишда иштирок этган Эрон ташкилотлари ва шахсларига нисбатан санкцияларни маъқуллаган.

 

“Бу Европа Иттифоқининг навигация эркинлиги режимидан биринчи марта фойдаланишидир ва зарурат туғилганда ундан яна фойдаланамиз”, — деди Каллас Кипрда ўтказилган матбуот анжуманида.

 

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободи эса Теҳрон Европа Иттифоқининг ушбу қарорини “сиёсий ва иккиюзламачи қадам” деб баҳолаганини билдириб, Эрон стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳормуз бўғози устидан ўз суверенитетини сақлаш сиёсатини давом эттиришини маълум қилди.

 

Эрон 2026 йил 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг мамлакатга қарши зарбалари бошланганидан сўнг Ҳормуз бўғозини ёпиш чораларини кўрган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.