Ўзбекистон

Ишсизлик нафақаси учун ажратилган маблағларнинг 75 фоизи ишлатилмаган — Бандлик вазирлиги фаолияти танқид остига олинди

40 минг нафар хотин-қизга субсидия ажратиш режалаштирилган бўлса-да, амалда ушбу имкониятдан атиги 7 минг нафари фойдаланган.

Ишсизлик нафақаси учун ажратилган маблағларнинг 75 фоизи ишлатилмаган — Бандлик вазирлиги фаолияти танқид остига олинди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларига ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги танқид остига олинди.

 

Мажлисда таъкидланишича, 2025 йилда мамлакатда камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурларни молиялаштириш учун давлат буджетидан 45,5 триллион сўм маблағ йўналтирилган. Бу умумий давлат харажатларининг 11,9 фоизини ташкил этади.

 

Муҳокамалар давомида депутат Сайёра Имомова айрим йўналишларда маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги паст бўлганини қайд этган. Унинг маълум қилишича, Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган 485,6 миллиард сўм маблағнинг атиги 63,9 фоизи ишлатилган.

 

Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш давлат мақсадли жамғармаси орқали ишсизлик нафақаси ва моддий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағларнинг 75 фоизи, яъни 48,6 миллиард сўми ишлатилмай қолган.

 

Депутат хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган субсидиялар тақсимоти билан боғлиқ ҳолатларга ҳам эътибор қаратган. Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 40 минг нафар хотин-қизга субсидия ажратиш режалаштирилган бўлса-да, амалда ушбу имкониятдан атиги 7 минг нафари фойдаланган.

 

Натижада 33 минг нафар аёлни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича белгиланган кўрсаткичларга эришилмаган. Бундан ташқари, мазкур йўналиш учун ажратилган маблағларнинг ҳам атиги 27 фоизи ўзлаштирилгани таъкидланган.

 

Депутатнинг фикрича, давлат томонидан катта ҳажмдаги маблағлар ажратилганига қарамай, эҳтиёжманд оилалар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.

 

Бандлик вазири ўринбосари Алишер Муродов мазкур ҳолатни маблағ ажратиш механизмларидаги ўзгаришлар билан изоҳлаган. Унинг айтишича, самарадорлиги паст деб топилган 14 турдаги субсидия бекор қилиниб, уларнинг ўрнига фоизсиз ссудалар ва бошқа молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари жорий этилган.

 

Вазирлик вакилига кўра, ушбу ўзгаришлар натижасида субсидия олган аёллар сони режалаштирилган кўрсаткичга етмаган бўлса-да, маблағлардан фойдаланишнинг янги ва самаралироқ механизмлари шакллантирилган.

 

Бироқ Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов вазирликнинг изоҳларини қониқарли деб ҳисобламаган. У кўтарилган масалалар бўйича аниқ таҳлил ва асослантирилган жавоблар берилмаганини таъкидлаган.

 

Спикер субсидия ажратилиши режалаштирилган 40 минг нафар аёлдан атиги 7 минг нафари ушбу имкониятдан фойдаланганини танқид қилиб, бундай ҳолатларнинг сабабларини чуқур ўрганиш зарурлигини қайд этган. Шунингдек, масъул ташкилотларга мавжуд камчиликларни таҳлил қилиш ҳамда келгусида бу каби ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқиш лозимлигини таъкидлаган.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.