Жаҳон

Россияда Путинни ҳимоя қилувчи махсус камера тизими вақтинча ўчириб қўйилди — Financial Times

Бундай эҳтиёт чораларига Исроил разведкасининг Эрон ҳудудидаги видеокузатув тизимларидан фойдалангани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган.

Россияда Путинни ҳимоя қилувчи махсус камера тизими вақтинча ўчириб қўйилди — Financial Times

 

Россия хавфсизлик хизматлари Владимир Путин ва унинг энг яқин атрофидаги мансабдор шахсларни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган махсус видеокузатув тизимининг бир қисмини вақтинча ўчириб қўйган. Бу ҳақда Financial Times нашри вазиятдан хабардор икки манбага таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, мазкур воқеа Теҳронда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлдирилганидан кейин содир бўлган. Россия махсус хизматлари замонавий кузатув тизимлари ва видеокамералар орқали юқори мартабали шахсларнинг жойлашуви аниқланиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

 

Манбалардан бирининг айтишича, ушбу махсус тизим Москва бўйлаб ишлаётган қарийб 300 мингта кузатув камерасидан алоҳида фаолият юритади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан тизим интернет тармоғидан узилиб, қўшимча текширув ва аудитдан ўтказилган. Текширувлар якунлангач, камералар қайта ишга туширилган.

 

Financial Times ёзишича, бундай эҳтиёт чораларига Исроил разведкасининг Эрон ҳудудидаги видеокузатув тизимларидан фойдалангани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган. Хабарда айтилишича, Исроил махсус хизматлари юқори мартабали шахсларнинг ҳаракатланиши ва жойлашувини аниқлаш учун йўл камераларидан олинган катта ҳажмдаги видеоёзувлардан фойдаланган.

 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Financial Times'нинг ушбу масала бўйича саволларига жавоб бермаган. Бироқ Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) директори Александр Бортников аввалроқ минтақавий хавфсизлик органлари раҳбарларини замонавий видеокузатув тизимларининг эҳтимолий заифликлари ҳақида огоҳлантиргани қайд этилган.

 

Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект ва замонавий таҳлил технологиялари ёрдамида видеоёзувлардан шахсларнинг ҳаракати, учрашувлари ва маршрутларини аниқлаш имкониятлари кескин кенгайган. Бу эса хавфсизлик тизимларини янги таҳдидларга дучор қилмоқда.

 

Шу билан бирга, Financial Times билан суҳбатлашган украиналик мустақил хакерлардан бири Москва ва Кремл атрофидаги айрим кузатув камералари ҳануз фаол ишлаётганини ҳамда уларга мунтазам равишда киберҳужумлар уюштирилаётганини даъво қилган.

 

Нашрнинг қайд этишича, замонавий видеоаналитика технологиялари видеоёзувлар базасида матнли қидирувни амалга ошириш имконини беради. Масалан, тизим орқали “икки киши сумка алмашмоқда” ёки “қисқа вақт ичида бир ҳудуддан бир неча бор ўтган автомобил” каби сўровлар бўйича қидирув ўтказиш мумкин.

 

Мутахассислар фикрича, бундай технологиялар хавфсизлик ва разведка соҳасида янги имкониятлар яратиши билан бирга, давлат раҳбарлари ва стратегик аҳамиятга эга шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласини ҳам янада мураккаблаштирмоқда.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.