Жаҳон

“Сизлар ҳалол эмассиз” — Трамп NBC журналисти билан тортишди

Трамп NBC телеканалига берган интервюси давомида сайловлар масаласида журналист билан баҳслашиб,  NBC, ABC, CBS ва CNN телеканалларини “бир томонлама ва ҳалол бўлмаган ОАВ” деб атади ва интервюни тўхтатди.

“Сизлар ҳалол эмассиз” — Трамп NBC журналисти билан тортишди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп NBC телеканалига берган интервюси давомида бошловчи билан кескин баҳсга киришиб, интервюни тўхтатди.

 

Интервю чоғида Трамп АҚШдаги сайловлар мавзусига тўхталиб, аввал ҳам бир неча бор билдирган фикрларини такрорлаган. У сайлов жараёнларида қонунбузарликлар бўлганини даъво қилиб, буни “адолациз ва сохталаштирилган сайловлар” деб атаган.

 

Журналист президентдан ушбу даъволарни тасдиқловчи далиллар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини сўраган. Шундан сўнг суҳбат кескин тус олган.

“Сайловлар сохталаштирилганини сиз ҳам биласиз. Сизнинг телекомпаниянгиз ҳам буни билади”, деган Трамп.

 

АҚШ президенти, шунингдек, мамлакатдаги сайлов тизимини танқид қилиб, АҚШни бу борада “учинчи дунё мамлакатларига ўхшатган”. У NBC телеканали ва унинг машҳур “Meet the Press” дастурини, шунингдек, бошқа йирик Америка телеканаллари — АBC, CBС ва CNN'ни ҳам бирёқлама ёндашувда айблаган.

 

“Сизлар ҳалол эмассиз. 'Meet the Press' ҳалол эмас. Худди АBC, CBС ва CNN каби — улар бир томонлама ва ҳалол бўлмаган телеканаллардир”, дея таъкидлаган Трамп.

 

Баҳс давомида президент интервюни якунлашни сўраган. Бошловчи суҳбатни давом эттиришга уринган ва Трампдан яна бир неча саволга жавоб беришни илтимос қилган. Бироқ АҚШ раҳбари қарорини ўзгартирмаган ва интервюни тўхтатган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.