Ўзбекистон

Тошкент халқаро инвестиция форумига 99 та мамлакатдан 8 мингдан зиёд иштирокчи келиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевга 16-18 июнь кунлари ўтказиладиган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик юзасидан маълумот берилди.

Тошкент халқаро инвестиция форумига 99 та мамлакатдан 8 мингдан зиёд иштирокчи келиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевга навбатдаги Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик ишлари юзасидан ахборот берилди.

 

Қайд этилишича, мазкур форум Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятини намойиш этиш, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни шакллантириш ва илгари суриш учун муҳим халқаро майдонга айланган.

 

Маълумотларга кўра, 2022 йилда илк бор ўтказилган форумда 56 давлатдан мингдан ортиқ хорижий меҳмон қатнашган. Жорий йилнинг 16–18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида эса 99 давлатдан 8 мингдан зиёд иштирокчи, жумладан, қарийб 3,1 минг нафар хорижий меҳмон қатнашиши кутилмоқда.

 

Форумда хорижий давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари ва вакиллари, нуфузли халқаро молия институтлари, йирик компаниялар, инвестиция жамғармалари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари қатнашади.

 

Тадбир дастуридан ялпи мажлис, икки томонлама учрашувлар, тармоқ ва ҳудудлар тақдимотлари, инвестиция битимларини имзолаш маросимлари ҳамда бизнес мулоқотлари ўрин олган.

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган кўргазмада қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, геология, электротехника, машинасозлик, кимё саноати, энергетика, сунъий интеллект ва ахборот технологиялари соҳаларининг имкониятлари намойиш этилиши режалаштирилган.

 

Форум доирасида Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси ҳам ўтказилади. Унда мамлакатдаги инвестиция муҳитини янада яхшилаш, саноат-технологик ва инновацион ривожланишни жадаллаштириш, хусусий сектор ҳамда халқаро инвесторлар учун қулай шароитларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

 

Жорий йилги форум якунлари бўйича ҳам йирик инвестиция келишувлари пакетини имзолаш режалаштирилган. Ҳозирда янги лойиҳаларни шакллантириш ишлари давом этмоқда.

 

Ишлаб чиқилаётган келишувлар кимё саноати, геология ва металлургия, енгил саноат, электротехника ва машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, энергетика ва экология, рақамли технологиялар, қурилиш ва инфратузилма, банк-молия, транспорт-логистика, туризм ҳамда таълим каби йўналишларни қамраб олади.

 

Таъкидланишича, ушбу лойиҳалар янги иш ўринларини яратиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт салоҳиятини ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини кучайтиришга хизмат қилади.

 

Давлат раҳбари форумни юқори ташкилий даражада ўтказиш, ҳар бир тармоқ ва ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини аниқ лойиҳалар орқали намоён этиш муҳимлигини қайд этди.

 

Шунингдек, мутасаддиларга хорижий меҳмонларни кутиб олиш, тадбирлар дастурини пухта ташкил этиш, имзоланадиган келишувларнинг аниқ ижро механизмларини белгилаш ва уларнинг бажарилишини форумдан кейин тизимли мониторинг қилиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.