Жаҳон

Нетаняху яна бош вазирлик учун номзодини қўяди

Доналд Трамп Нетаняхунинг яна сайловларда қатнашишига шубҳа билдирган эди.

Нетаняху яна бош вазирлик учун номзодини қўяди

Исроил бош вазири Бенжамин Нетаняху жорий йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида қайта номзодини қўяди. Бу ҳақда унинг Ликуд партиясига таяниб, Reuters хабар берди.

 

Партия баёнотида Нетаняхунинг сайловларда иштирок этиши ва ғалаба қозонишига умид билдирилган. Сайлов санаси ҳали расман эълон қилинмаган бўлса-да, қонунчиликка кўра, овоз бериш октябрь ойигача ўтказилиши керак.

 

Ликуднинг баёноти АҚШ президенти Доналд Трампнинг Нетаняхунинг яна сайловларда қатнашиш-қатнашмаслигига ишончи комил эмаслигини билдирганидан сўнг эълон қилинди. 

 

Бўлажак сайловлар 2023 йил 7-октабрда ҲАМАС томонидан уюштирилган ҳужумдан кейинги илк парламент сайловлари бўлади. Ушбу ҳужум Исроил тарихидаги энг йирик хавфсизлик инқирозларидан бири сифатида баҳоланади ва Ғазо секторидаги урушга сабаб бўлган.

 

2022 йил декабрида ҳокимиятга қайтган Нетаняху фаолияти давомида ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари ҳамда Ғазо, Ливан ва Эрон билан боғлиқ можаролар фонида фаолият юритди.

 

Сўнгги ижтимоий сўровлар Нетаняхунинг ҳукмрон коалицияси кейинги сайловларда парламентда кўпчилик ўринни қўлга кирита олмаслигини кўрсатмоқда. 

 

Исроил Демократия Институти томонидан 9 июнь куни эълон қилинган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 61 фоизи Нетаняху қайта сайловларда қатнашмаслиги керак деб ҳисоблайди.

 

Шу билан бирга, сўровлар мухолифат партиялари ҳам араб партиялари билан иттифоқ тузмасдан туриб парламентда кўпчиликни шакллантира олмаслигини кўрсатмоқда.

 

АҚШ ва Исроил расмийларига кўра, Трамп ва Нетаняху ўртасидаги яқин муносабатлар сақланиб қолаётган бўлса-да, айрим масалаларда келишмовчиликлар ҳам кузатилган. Жумладан, Трамп сўнгги ҳафталарда Исроилни Ливандаги ҳарбий ҳаракатларни чеклашга чақирган эди. 

 

Шунингдек, у Нетаняхуга нисбатан илгари сурилган коррупция айбловлари бўйича Исроил президентини уни афв этишга бир неча бор даъват қилган.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.