Жаҳон

Қозоғистонда мансабдор шахс сохта “тозалаш” сурати сабаб ишдан бўшатилди

Амалдор сунъий интеллект ёрдамида таҳрирланган суратларни ҳақиқий ободонлаштириш ишлари натижаси сифатида тақдим этган.

Қозоғистонда мансабдор шахс сохта “тозалаш” сурати сабаб ишдан бўшатилди

 

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида сунъий интеллект ёрдамида таҳрирланган суратларни ҳақиқий ободонлаштириш ишлари натижаси сифатида тақдим этган мансабдор шахс ишдан бўшатилди. Бу ҳақда NUR.KZ нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, май ойида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Бостандиқ туманидаги ҳудудда узоқ вақт давомида йиғилиб қолган чиқиндилар акс этган суратларни эълон қилган. Шундан сўнг туман ҳокимлиги мурожаатга жавобан ҳудуд тозалангани ҳақида фотосуратларни тақдим этган.

 

Бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу суратлар сунъий интеллект ёрдамида таҳрирланганини пайқаган. Платформа ҳам расмларни “AI-generated” (сунъий интеллект ёрдамида яратилган) деб белгилаган.

 

Шундан сўнг Бостандиқ тумани ҳокимлиги томонидан ҳолат юзасидан текширув ўтказилган. Ҳокимлик матбуот хизматига кўра, масъул давлат хизматчиси суратларни тайёрлашда сунъий интеллектдан фойдаланганини тан олган.

 

Натижада мазкур ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, унинг давлат органидаги фаолиятига якун ясалган. Ҳокимлик вакиллари ходим айбини тан олгани сабабли қўшимча хизмат текширувини ўтказишга эҳтиёж қолмаганини маълум қилган.

 

Маҳаллий ҳокимият ушбу масала ёпилганини ва қўшимча расмий тартиб-таомиллар талаб этилмаслигини билдирган.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"