“Ўзбекистон барча учун хавфсиз мамлакат”
Гонконг ОАВи Ўзбекистон туризми ҳақида материал эълон қилди.

“HKG TVB news today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон визасиз режим муддати узайтирилаётгани ва икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйилиши кутилётганлиги, шунингдек, моқда, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантирилишига умид билан қараётганлиги тўғрисида материал эълон қилди.
“Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон пойтахти Тошкентда очилган Ислом цивилизацияси маркази мамлакатнинг ноёб архитектура тимсолига айланди. У технологик ютуқларни ўз ичига олган ҳолда анъанавий ислом эстетикасини намойиш этади. Унинг коллекциясида бизгача етиб келган дунёдаги энг қадимий қўлёзмалардан бири бўлган Қуръони каримнинг “Усмон Мусҳафи” мавжуд”, дейилади кўрсатувда.
Материалда Хитойдан Ўзбекистонга келган сайёҳ Ни хонимнинг фикрлари ҳам киритилган:
“Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши исломий анъаналарда келиб чиқилган. Уларнинг нақшлари ва безаклари жуда мураккаб бўлиб, бу Хитой архитектурасидан кескин фарқ қилади”.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда хос архитектурани ҳамма жойда учратиш мумкин, жумладан, метро станцияларида. Тошкент Марказий Осиёдаги энг қадимий ва энг узун метро линиясига эга. Шунингдек, пойтахтда 375 метр баландликдаги телеминора мавжуд бўлиб, у сайёҳлар учун шаҳарни кузатув минораси вазифасини ҳам ўтайди.
“Ўзбекистон сўнгги йилларда виза тартибини юмшатиш ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш эвазига туризм индустриясини жадал ривожлантирмоқда. Ўтган йили мамлакат ўн бир миллион дан ортиқ хорижий сайёҳни қабул қилди. Хитой Халқ Республикаси Сянган (Гонконг) махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари Ли Сзячао бошчилигидаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида сайёҳлар учун визасиз муддатни 10 кундан 30 кунгача узайтиришга келишиб олди, шунингдек, икки давлат авиакомпаниялари ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиш бўйича ҳам дастлабки келишувга эришилди. Визасиз муддатни ўттиз кунгача узайтириш жуда фойдали бўлади, чунки сайёҳлар учун одатда ўн кун этарли эмас. Агар келажакда Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар бўлса, бу сайёҳлик гуруҳлари учун жуда қулай бўлади. Ҳозирда Гонконгликлардан жуда кам одам Ўзбекистонга саёҳат қилади, чунки улар бошқа мамлакатлар орқали Тошкентга транзит рейслар орқали боришни ёқтирмайдилар”, деб ёритилган материалда.
Шунингдек, кўрсатувда Гонконг сайёҳлик агентликлари ассоциацияси президенти Йип Хингнинг интервьюси берилган:
“Яқин Шарқдаги урушлар бошланганидан кейингина биз бу йўналишни ривожлантириш учун ишлашимиз кераклигини тушундик. Саёҳат қилишда энг муҳими хавфсизлик. Мен Ўзбекистон барча учун жуда хавфсиз эканлигини кўрдим. Ҳатто тунда меҳмонхонадан ташқарига чиқишдан ташвишланишга ҳожат йўқ”.
Маълумот учун, жорий йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистонга Гонконгдан бир гуруҳ туризм компанияларининг 70 дан ортиқ вакиллари ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация аъзолари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро йўналишларида мамлакатнинг туризм салоҳияти билан таништирилди.
Маълумки, Гонконг Осиё минтақасининг энг йирик молиявий, бизнес ва логистика марказларидан бири ҳисобланади. Шу боис Ўзбекистон учун мазкур ҳудуд нафақат туристик бозор, балки инвестиция ва халқаро ҳамкорлик нуқтаи назаридан ҳам муҳим стратегик йўналиш саналади.








