Ўзбекистон

Андижондаги фожиада ҳалок бўлганлар поликлиниканинг техник ходимлари экани маълум қилинди

Ходимлар оқова ва чиқинди сувлар тўпланадиган бункерда тозалаш ҳамда таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида заҳарли газ таъсирига учраган.

Андижондаги фожиада ҳалок бўлганлар поликлиниканинг техник ходимлари экани маълум қилинди

 

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги тиббиёт бирлашмасида 4 нафар поликлиника ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида вафот этганлар тиббиёт ходимлари эмас, балки муассасанинг техник ходимлари бўлган.

 

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 10 июн куни Марҳамат туман тиббиёт бирлашмасига қарашли муассаса ҳудудида техник ходимлар оқова ва чиқинди сувлар тўпланадиган бункерда тозалаш ҳамда таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида заҳарли газ таъсирига учраган. Оқибатда 4 нафар ходим воқеа жойида вафот этган.

 

Ҳодиса ҳақида тегишли хизматларга хабар берилгач, қутқарувчилар воқеа жойига етиб келиб, марҳумларнинг жасадларини бункер ичидан олиб чиққан.

 

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилган ва дафн маросимларини ташкил этиш билан боғлиқ зарур чоралар кўрилган.

 

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

custom img

Сув хўжалигида соғлом ва замонавий бошқарув тизими жорий этилмоқда

Янги тизим доирасида сув инфратузилмаси лойиҳалари ягона электрон платформага ўтказилади.

custom img

Наманганда дарёда чўкиб кетган бир нафар фуқаронинг жасади топилди

Жорий мавсум давомида чўмилиш тақиқланган ҳудудларда сувга тушиш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Давлат раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Капитал бозори ислоҳ қилинади: Қонунчилик палатаси янги қонун лойиҳасини маъқуллади

Ҳужжат капитал бозорини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, янги молиявий воситаларни жорий этиш ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутади.

custom img

Жанубий Кореяга ишга юборишдаги 90 млн долларлик иш бўйича суд бошланади

Жиноят иши доирасида тўрт нафар шахсга нисбатан бир қатор оғир моддалар билан айблов эълон қилинган.

custom img

Қарийб 600 миллион сўм ютуққа эга “Йил ўқитувчиси” танловининг финал синовлари ўтказилмоқда

Мазкур танловда Республиканинг 208 та ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 416 нафар педагог иштирок этмоқда.

custom img

Бўкада бедарак йўқолган эркак ўлик ҳолда топилди

Ҳозирда марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"