Спорт

Фабио Каннаваро ЖЧ2026'да энг юқори маош олувчи мураббийлар бешлигига кирди

Жаҳон чемпионатида энг кўп маош олувчи мураббийлар рўйхатини эълон қилинди.

Фабио Каннаваро ЖЧ2026'да энг юқори маош олувчи мураббийлар бешлигига кирди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган FIFA Жаҳон чемпионатида энг кўп маош олувчи мураббийлар қаторидан жой олди.

 

Finance Football нашри томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, италиялик мутахассис йилига тахминан 4 миллион евро маош олади ва Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес билан бешинчи ўринда турибди.

 

Рейтингнинг биринчи ўрнини Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти эгаллаган бўлиб, унинг йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил этади. Иккинчи ўринда Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн (7 миллион евро), учинчи ўринда эса АҚШ терма жамоаси мураббийи Маурисио Почеттино (6 миллион евро) қайд этилган.

 

Тўртинчи ўринни Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел эгаллаган бўлиб, унинг маоши 5,8 миллион еврони ташкил қилади.

 

Шунингдек, кучли ўнталикка Франсия (Диде Дешам), Нидерландия (Роналд Куман), Уругвай (Марсело Белса), Канада (Жесси Марч), Мексика (Хавер Агирре) ва Парагвай (Густаво Алфаро) терма жамоалари мураббийлари ҳам киритилган.

 

Маълумот учун, 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати 11 июн – 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади ва тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.