Жаҳон

Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди

Газнинг етказиб бериш ҳажмини йилига 11 миллиард кубометргача ошириш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда.

Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди

 

Қозоғистон Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш ҳажмини ошириш имконияти мавжудлигини маълум қилди. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Ерлан Аккенженов журналистлар билан мулоқот чоғида билдириб ўтди деб хабар беради ТАСС.

 

Унинг таъкидлашича, транзит ҳажмларини кўпайтириш масаласи, аввало, транспорт инфратузилмаси имкониятларига боғлиқ. Вазирнинг қайд этишича, Қозоғистон томони бу борада зарур техник имкониятларига эга ҳамда қўшимча газ транзитини таъминлашга тайёр.

 

“Қозоғистон томонида бунга ҳамма нарса тайёр. Ҳозир Россия ва Ўзбекистон ўртасида ушбу масала бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Биз транзит давлат сифатида газ ташишни таъминлашга тайёрмиз”, — деган Аккенженов.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, истиқболда Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини йилига 11 миллиард кубометргача ошириш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда.

 

Аввалроқ Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак ҳам Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида газ инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда қўшимча газ етказиб бериш бўйича музокаралар давом этаётганини маълум қилган эди.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"