Жаҳон

Россияда мигрантлар учун мажбурий тиббий кўрик 90 кундан 30 кунгача қисқартирилди

Путин мигрантларни тиббий назорат қилиш бўйича янги қонунни имзолади.

Россияда мигрантлар учун мажбурий тиббий кўрик 90 кундан 30 кунгача қисқартирилди

 

Россия Президенти Владимир Путин ноқонуний миграцияга қарши курашиш ҳамда меҳнат мигрантларининг соғлиғи устидан назоратни кучайтиришга қаратилган янги қонунни имзолади.

 

Янги тартибга кўра, Россияга кириб келган хорижий фуқаролар ва меҳнат мигрантлари хавфли юқумли касалликлар, ОИВ инфекцияси ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари бўйича тиббий кўрикдан 30 кун ичида ўтиши шарт бўлади. Аввал ушбу муддат 90 кун этиб белгиланган эди.

 

Шунингдек, Россия ҳудудида 30 кундан ортиқ муддат қоладиган мигрантлар ҳар йили мажбурий тиббий текширувдан ўтказилиши назарда тутилган.

 

Қонунга мувофиқ, тиббий кўрик харажатлари мигрантларнинг ўзлари ёки уларни ишга қабул қилаётган иш берувчилар томонидан қопланади. Бундан ташқари, мигрантларни тиббий текширувдан ўтказишда воситачилар иштирокига чек қўйилиб, ушбу хизматларни фақат ваколатли ташкилотлар амалга ошириши мумкин бўлади.

 

Янги тартиб вақтинчалик яшаш гувоҳномаси, ишлаш учун рухсатнома олиш ёки уни узайтириш жараёнларида ҳам тиббий кўрикдан ўтишни мажбурий талаб сифатида белгилайди.

 

Тиббий текширув натижалари электрон шаклда расмийлаштирилиб, Ягона давлат соғлиқни сақлаш ахборот тизимига киритилади. Агар мигрантда хавфли касалликлар, ОИВ инфекцияси ёки гиёҳванд моддалар истеъмоли аниқланса, тегишли тиббиёт муассасалари бу ҳақда 24 соат ичида Ички ишлар вазирлиги ва санитария назорати органларига маълумот тақдим этади.

 

Маълум қилинишича, мазкур қонун 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"