Жаҳон

Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми бошланди

2026 йил 1 июндан 1 октябргача мамлакат бўйлаб Немрутдан Эфесгача, Зеугмадан Галата минорасигача бўлган 20 та музей ва тарихий обидалар соат 19:00 дан бошлаб, белгиланган тунги ёпилиш вақтигача зиёратчилар учун очиқ бўлади.

Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми бошланди

 

Туркиянинг бой маданий меросини одатий ташриф соатларидан ташқарида ҳам оммага тақдим этиш ҳамда тарихий масканларни ўзгача муҳитда кашф этиш мақсадида йўлга қўйилган “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми расман бошланди.


 
2026 йил 1 июндан 1 октябргача мамлакат бўйлаб Немрутдан Эфесгача, Зеугмадан Галата минорасигача бўлган 20 та музей ва тарихий обидалар соат 19:00 дан бошлаб, белгиланган тунги ёпилиш вақтигача зиёратчилар учун очиқ бўлади. 

 

                                         

 

Ушбу лойиҳа Туркиянинг маданий туризм салоҳиятини янада бойитиш билан бирга, тарихий меросни асрашга ҳам муҳим ҳисса қўшмоқда. Сайёҳлар оқимининг кун давомида янада мувозанатли тақсимланиши тарихий масканлардаги гавжумликни камайтириб, обидаларни хотиржам ва қулай шароитда томоша қилишга ёрдам беради. Музейларнинг иш вақти узайтирилгани эса сайёҳларни мамлакатда кўпроқ вақт ўтказишга ва Туркиянинг бебаҳо маданий бойликларини шошилмасдан, янада чуқурроқ ҳис этишига замин яратади. Шу тариқа, тарих билан учрашув оддий экскурсиядан кўра мазмунли ва эсда қоларли таассуротга айланади. 

 

                                         

 

Истанбул тунги музейлари

Туркиянинг маданий пойтахти Истанбулда “Тунги музейлар” лойиҳаси доирасида Археология музейлари, Галата минораси ҳамда Турк ва ислом санъати музейи бу ёз сайёҳларни ажойиб маданий саёҳатга чорлайди.

 

Истанбул Археология музейлари дунёдаги энг қадимий тинчлик шартномаси ҳамда инсоният тарихидаги энг қадимги севги шеърларидан бирини ўзида сақлаб келаётгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Галата минорасидан намоён бўладиган Истанбулнинг тунги чироқлари ва Олтин Шох қўлтиғининг бетакрор манзараси ташриф буюрувчиларни ўзига мафтун этади. Турк ва ислом санъати музейининг бой коллекциялари эса зиёратчиларни асрлар қаърига олиб кириб, турк ва ислом сивилизациясининг нодир мероси билан таништиради.

 

                                       

 

Эгей осмони остидаги антик тарих сирлари

Эфес дунёда энг яхши сақланиб қолган Рим шаҳарларидан биридир. У ердаги улуғвор тарихий обидалар тун сокинлигида янада жозибали кўринади. 

 

Эгей минтақасида тун қоронғусида ҳам ўз жозибасини сақлаб қоладиган яна бир қатор тарихий масканлар мавжуд. Улар орасида Денизлидаги Ҳиераполис қадимий шаҳри ҳамда Айдиндаги Дидим Аполлон ибодатхонаси алоҳида ажралиб туради. Афсонавий Пергамон асосчиси Телефоснинг рафиқаси Иера номи билан боғлиқ Ҳиераполис театри, қадимий кўчалари ва оппоқ травертенлари билан туннинг сокин муҳитида янада мафтункор тус олади. 

 

                                           

 

Қадимги дунёнинг энг йирик ибодатхоналаридан бири бўлган ва ион услубида бунёд этилган Дидим Аполлон ибодатхонаси эса нафис устунлари ҳамда улуғвор меъморчилиги билан ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдиради.

 

Турк Ривиераси мероси

Турк Ривиерасининг юраги Анталия қуёшли иқлими, мусаффо мовий сувлари ва бой тарихий мероси билан ажралиб туради. Ликя, Памфилия ва Писидия каби қадимий сивилизациялар изларини ўзида мужассам этган шаҳар минтақанинг энг жозибадор маданий йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

                                             

 

Аспендос, Патара ва Сиде каби қадимий шаҳарлар тунги ёритиш остида янада ўзига хос қиёфа касб этади. Улкан Рим амфитеатри билан машҳур Аспендос, дунёдаги илк демократик йиғилиш биноси ва қайта тикланган маёқи билан танилган Патара ҳамда денгиз бўйидаги Аполлон ибодатхонаси билан машҳур Сиде кечаси ҳам сайёҳларни ўзига ром этади. 

 

Бундан ташқари, Аланя ва Ликя сивилизациялари музейларининг кечки соатларда фаолият юритиши меҳмонларга Туркиянинг бой тарихий мероси билан янада яқиндан танишиш имконини беради.

 

                                           

 

Онадўли дурдоналари

Туркиянинг “Тунги музейлар” лойиҳаси доирасида Онадўли бўйлаб жойлашган кўплаб тарихий масканлар ҳам сайёҳлар эътиборини тортмоқда. Адиямандаги улкан қадимий худо ҳайкаллари билан машҳур Немрут тоғи, Битлисдаги Аҳлат қабртошлари ҳамда Кападокиядаги Деринкую ерости шаҳри тунги ёритишда янада сирли кўриниш касб этади. Ушбу қадимий ерости мажмуаси илк насронийлар учун муҳим бошпана вазифасини бажарган.

 

                                             

 

Шунингдек, пойтахт Анқарадаги Онадўли сивилизациялари музейи, Газиантепдаги Зеугма мозаика музейи ҳамда Шанлиурфадаги Археология музейи ва Ҳалеплибаҳче мозаика музейи ҳам кечки соатларда меҳмонларни қабул қилиб, ўзининг ноёб коллекциялари орқали тарихнинг бой қатламларини намойиш этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми бошланди | Zamon.uz