Жаҳон

Эрон ва АҚШ ўртасидаги 14 бандли меморандум лойиҳаси эълон қилинди

Лойиҳада урушни тўхтатиш, санкцияларни бекор қилиш ва Эрон активларини озод этиш таклиф этилган.

Эрон ва АҚШ ўртасидаги 14 бандли меморандум лойиҳаси эълон қилинди

 

Эроннинг Меҳр ахборот агентлиги Эрон ва АҚШ ўртасида муҳокама қилинаётган ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини эълон қилди. 14 банддан иборат ҳужжатда минтақадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, санкцияларни бекор қилиш, Эроннинг музлатилган активларини озод этиш ҳамда ядровий масалалар бўйича келишувга эришиш каби қатор масалалар акс этган.

 

Лойиҳага кўра, барча жабҳаларда урушни тўлиқ ва зудлик билан тўхтатиш, АҚШнинг Эрон суверенитетини ҳурмат қилиши ва мамлакат ички ишларига аралашмаслик мажбурияти белгиланган.

 

Ҳужжатда, шунингдек, 30 кун ичида денгиз блокадасини бекор қилиш, Ҳормуз бўғози фаолиятини тиклаш ва АҚШ қўшинларини Эрон билан чегарадош ҳудудлардан олиб чиқиш таклиф этилган.

 

Меморандум лойиҳасида Эрон нефти ва нефт-кимё маҳсулотларига қўйилган санкцияларни тўхтатиб туриш, мамлакатнинг молиявий ресурсларидан фойдаланишига имкон яратиш ҳамда Эронни тиклаш бўйича камида 300 миллиард долларлик дастур ишлаб чиқиш масалалари ҳам ўрин олган.

 

Томонлар 60 кун ичида ядровий масалалар бўйича якуний келишувга эришиш юзасидан музокаралар ўтказиши, Эрон эса Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага содиқлигини яна бир бор тасдиқлаши ва ядровий қурол ишлаб чиқармаслик мажбуриятини олиши назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, музокаралар даврида АҚШ томонидан янги санкциялар жорий этмаслик ва минтақадаги қўшинлар сонини оширмаслик таклиф қилинган.

 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур матн дастлабки лойиҳа эканини, у ҳали мамлакатнинг тегишли идоралари томонидан кўриб чиқилиши ва қайта ишланиши лозимлигини маълум қилди. АҚШ томони эса ҳозирча бундай меморандум лойиҳаси муҳокама қилинаётгани юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.