Ўзбекистон

Тошкентда 34 кг наркотик моддалар билан ҳаракатланган “Lasetti” тўхтатилди

Хориждан контрабанда йўли билан олиб кирилган наркотиклар орасида қарийб 13 кг опий ва 21,6 кг гашиш бўлган.

Тошкентда 34 кг наркотик моддалар билан ҳаракатланган “Lasetti” тўхтатилди

 

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда пойтахтдаги “Қўйлиқ” бозори яқинида шубҳали тарзда тўхтаб турган “Lasetti” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилган. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.

 

Аниқланишича, транспорт воситасини Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган ва муқаддам судланган шахс бошқарган. Автомобилда, шунингдек, 1984 йилда Денов шаҳрида туғилган ва ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ҳам бўлган.

 

Текширув давомида автомашина салонидаги елим идиш ичидан 30 та ўрамга жойлаштирилган жами 34 килограмм 610 грамм оғир турдаги гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Мусодара қилинган моддалар орасида 12 килограмм 960 грамм опий ва 21 килограмм 650 грамм гашиш бўлгани маълум қилинган.

 

 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур турдаги гиёҳвандлик воситалари мамлакат ҳудудига хориждан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

 

Ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда тергов доирасида ушбу жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.