Ўзбекистон

Ўзбекистонда “военкомат”лар тугатилаётгани йўқ — Мудофаа вазирлиги

Вазирлик мамлакатда мудофаа ишлари органлари фаолияти тугатилмаётганини, аксинча, тизим замонавий талаблар асосида такомиллаштирилаётганини билдирди.

Ўзбекистонда “военкомат”лар тугатилаётгани йўқ — Мудофаа вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда мудофаа ишлари бўлимлари (“военкомат”лар) босқичма-босқич тугатилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги ушбу маълумотлар нотўғри талқин қилинганини билдириб, расмий муносабат билан чиқди.

 

8 июнь куни президентга мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан тақдимот ўтказилган. Унда мудофаа ишлари органлари фаолиятини рақамлаштириш, уларни электрон ҳукумат тизими билан интеграция қилиш, маълумотлар алмашинувини тезлаштириш ҳамда фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилган.

 

Тақдимотда ҳарбий ҳисобга олиш, тиббий ва чақирув комиссиялари фаолиятини рақамлаштириш бўйича ташаббуслар ҳам муҳокама қилинган. Хусусан, 16 ёшга тўлиб, ИД-карта олган ўғил болалар ҳақидаги маълумотларни Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимидан олиш ва уларни автоматик тарзда ҳарбий ҳисобга қўйиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, мудофаа ишлари бўлимларида тиббий комиссиядан ўтиш амалиётини бекор қилиш, тиббий кўрикларни эса туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида ташкил этиш таклиф этилган.

 

Мудофаа вазирлиги мамлакатда мудофаа ишлари органлари фаолияти тугатилмаётганини, аксинча, тизим замонавий талаблар асосида такомиллаштирилаётганини таъкидлади. Вазирликка кўра, рақамли хизматларни жорий этишдан мақсад бюрократик жараёнлар ва фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини камайтиришдан иборат.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.