Спорт

Келажакда Жаҳон чемпионатида 64 та терма жамоа иштирок этиши мумкин

FIFА президенти Жанни Инфантино фикрига кўра, янги формат футболни янада кўпроқ мамлакатларга олиб киришга хизмат қилади.

Келажакда Жаҳон чемпионатида 64 та терма жамоа иштирок этиши мумкин

 

FIFА президенти Жанни Инфантино келажакда Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 64 та жамоагача ошириш имконияти муҳокама қилинаётганини маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, FIFА аввало 2026-йилги мундиалнинг 48 жамоали форматдаги натижаларини таҳлил қилади. Шундан сўнг турнирни янада кенгайтириш масаласи юзасидан қарор қабул қилиниши мумкин.

 

Инфантино Бразилиянинг CazeTV каналига берган интервюсида FIFА дунё футболига янада кўпроқ мамлакатларни жалб этиш мақсадида турли вариантларни кўриб чиқаётганини таъкидлаган.

 

FIFА раҳбари суҳбат давомида кетма-кет учинчи марта Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган Италия терма жамоаси ҳақида ҳам ҳазиломуз фикр билдирган. У 64 жамоали форматда италияликларнинг мундиалга йўлланма олиш имконияти ошишини айтиб, киноя тариқасида турнирни ҳатто 208 жамоагача кенгайтириш мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.

 

Маълумот учун, Италия терма жамоаси Европа саралаш босқичининг плей-оффида мағлуб бўлиб, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмаган. Шу тариқа, тўрт карра жаҳон чемпионлари кетма-кет учинчи мундиални ўтказиб юбормоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионати илк бор 48 та жамоа иштирокида ўтказилмоқда. Мусобақага АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилмоқда. Турнир 11 июнда старт олган бўлиб, 19 июлга қадар давом этади.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.