Жаҳон

Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарадаги божхона постларида тирбандликлар юзага келиши мумкин

13 июн соат 21:00 дан 14 июн соат 08:00 гача Қозоғистон ахборот тизимларида узилишлар кузатилади.

Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарадаги божхона постларида тирбандликлар юзага келиши мумкин

 

Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат даромадлари қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил 13 июн соат 21:00 дан 14 июн соат 08:00 га қадар режали техник ишлар амалга оширилади.

 

Мазкур даврда айрим ахборот тизимлари фаолиятида вақти-вақти билан узилишлар кузатилиши мумкин.

 

Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган божхона постларида транспорт воситалари ҳаракатининг секинлашишига ҳамда тирбандликлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Шу муносабат билан экспорт, импорт ва транзит юк ташувларини амалга ошираётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларидан юк ташиш жараёнларини мазкур ҳолатни инобатга олган ҳолда олдиндан режалаштириш сўралмоқда.

custom img

Али Хоманаий ва бошқа қурбонлар учун қасос олинади — Можтабo Хоманаий

Эрон Олий Раҳбари қасос олиш халқ иродаси эканини билдириб, АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортишга ваъда берди.

custom img

Пентагон НУЖлар ҳақида янги ҳужжатларни эълон қилди

АҚШ Уруш вазирлигининг таъкидлашича, эълон қилинган ҳужжатлар ўзга сайёраликлар мавжудлигини тасдиқламайди.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози масаласида Эронга янги талаблар қўйди

Вашингтон Теҳрондан Ҳормуз орқали ўтувчи кемаларга ҳужум қилинмаслигини эълон қилишни сўради.

custom img

Хитойдаги пойабзал фабрикасида юз берган ёнғинда 28 киши ҳалок бўлди

Компания эгаси ва яна бир неча мансабдор шахс бепарволикда гумонланиб ҳибсга олинган.

custom img

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди

Янги санкциялар Эроннинг молиявий тармоқлари ва Али Ансорий бошқарувидаги активлар тизимини ўз ичига олади.

custom img

Путин кузда янги сафарбарлик эълон қилиши мумкин

Россия президенти Донетск ва Луганск вилоятларининг тўлиқ назоратини қўлга киритишни асосий мақсад деб билмоқда.

custom img

Эронда Хоманаийнинг дафн маросимидан сўнг отишма юз берди

Имом Ризо мақбарасидан 15 километр узоқликда содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича терговга тўсқинлик қилишда айбланмоқда

Нью-Мексико прокурори Адлия вазирлигинининг Эпштейн иши бўйича муҳим ҳужжатларни тақдим этмаётганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарадаги божхона постларида тирбандликлар юзага келиши мумкин