Жаҳон

Таиландда малика Пҳатчара Киттияпҳанинг вафоти муносабати билан 15 кунлик мотам эълон қилинди

Малика 2022 йил декабр ойида спорт машғулотлари вақтида ҳушидан кетганидан сўнг оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди

Таиландда малика Пҳатчара Киттияпҳанинг вафоти муносабати билан 15 кунлик мотам эълон қилинди

 

Таиланд ҳукумати қирол Маҳа Важиралонгкорннинг тўнғич қизи малика Пҳатчара Киттияпҳанинг вафоти муносабати билан мамлакат бўйлаб 15 кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси матбуот хизматига таяниб ТАСС хабар берди.

 

Мамлакат Вазирлар Маҳкамаси маълумотига кўра, 12 июндан бошлаб барча давлат идоралари, таълим муассасалари ва бошқа расмий ташкилотларда давлат байроқлари ярим туширилади. Давлат хизматчилари ҳам мотам тартибига риоя қилади.

 

Қироллик саройи маликанинг 11 июн куни 47 ёшида вафот этганини маълум қилган. У 2022 йил декабр ойида спорт машғулотлари вақтида ҳушидан кетганидан сўнг оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди.

 

Шифокорлар томонидан олиб борилган узоқ муддатли даволаш жараёнларига қарамай, жорий йил май ойида маликанинг соғлиғи кескин ёмонлашгани, организмга тарқалган инфекция ҳаётий муҳим аъзоларга салбий таъсир кўрсатгани ҳақида хабар берилган.

 

Пҳатчара Киттияпҳа Таиланд қироллик оиласининг фаол вакилларидан бири бўлиб, ҳуқуқ, дипломатия ва ижтимоий лойиҳалар йўналишидаги фаолияти билан танилган эди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"