Жаҳон

Тинчлик ҳеч қачон ҳозиргидек яқин бўлмаган — Шаҳбоз Шариф

Покистон Бош вазири АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув матни бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

Тинчлик ҳеч қачон ҳозиргидек яқин бўлмаган — Шаҳбоз Шариф

 

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчлик келишуви лойиҳасининг якуний матни бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, музокараларда Покистон ва Қатар воситачи давлатлар сифатида иштирок этмоқда.

 

Бош вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Тинчлик ҳеч қачон ҳозиргидек яқин бўлмаган” дея баёнот берган. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳам ўз навбатида томонлар ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми якунланишига мисли кўрилмаган даражада яқин қолинганини қайд этган.

 

Келишувга оид хабарлар халқаро нефт бозорларида ҳам сезиларли таъсир кўрсатган. АҚШ президенти Доналд Трамп барча томонлар якуний шартларни маъқуллаганини билдирганидан сўнг Брент маркали нефт нархи кескин пасайиб, уруш бошланганидан буён энг паст кўрсаткичлардан бирини қайд этган. Кейинчалик айрим баёнотлар ортидан нархлар қисман тикланган бўлса-да, бозор юқори ўзгарувчанликни сақлаб қолмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, меморандум лойиҳасида сулҳ муддатини яна 60 кунга узайтириш, Ҳормуз бўғози орқали қатновни босқичма-босқич тиклаш ҳамда Эрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг кейинги босқичларини белгилаш назарда тутилган.

 

Айни пайтда меморандумнинг расмий матни эълон қилинмаган. АҚШ ва Эрон томонлари ҳужжат юзасидан якуний тасдиқ жараёнлари давом этаётганини билдирган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"