Спорт

FIFА австралиялик ҳакамни қўл ишораси сабаб текширмоқда

Унинг трансляция вақтида намойиш этилган қўл ишораси оқ танлилар устунлигини тарғиб қилувчи рамз сифатида талқин қилинмоқда.

FIFА австралиялик ҳакамни қўл ишораси сабаб текширмоқда

 

FIFА 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ишлаётган австралиялик VAR ҳаками Шон Эвансга нисбатан текширув бошлади. Бунга Германия ва Кюрасао терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан трансляция вақтида намойиш этилган қўл ишораси сабаб бўлган.

 

Хюстонда бўлиб ўтган “E” гуруҳи учрашуви олдидан ҳакамлар бригадаси томошабинларга таништирилаётган пайтда Эванс ўнг қўлининг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан ишора қилгандек кўринган.

 

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Айрим фойдаланувчилар ушбу ишорани оқ танлилар устунлигини тарғиб қилувчи рамз сифатида талқин қилган бўлса, бошқалар Эвансни ҳимоя қилиб, бу Австралияда машҳур бўлган “Circle Gamе” номли оддий ҳазил эканини билдиришган.

 

Ишоранинг асл маъноси аниқ бўлмаса ҳам футбол муҳлислари ҳакамни турнирдан четлатишга чақирган. Ҳозирча FIFА текширув юзасидан қўшимча маълумот бермаган.

 

Маълумот учун, Шон Эванс FIFА 2026 Жаҳон чемпионатига жалб этилган тўрт нафар австралиялик ҳакамлардан бири ҳисобланади. У 2024 йилда Австралия Профессионал Футбол Ҳакамлари Ассоциацияси томонидан йил ҳаками деб топилган. У, шунингдек, жорий мавсумда “Auckland” ва “Sydney” жамоалари ўртасидаги А-Лига гранд финалида VAR ҳаками сифатида фаолият юритган.

 

Абдужалилов Дониёр тайёрлади

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.