Ўзбекистон

Наманганда 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи моддаларни Тошкент шаҳридаги мижозларга етказиш ва сотишни режалаштирган.

Наманганда 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди

 

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Тадбир давомида “Қўқон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, 1995 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Voyah” русумли автомашина Наманган вилояти Поп туманидаги “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

 

Текширув жараёнида автомашина салонидаги ўриндиқ остига яширилган қора рангли целлофан пакет ичидан соф оғирлиги 1 килограмм 178 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 8 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи ушбу ноқонуний моддаларни Тошкент шаҳридаги мижозларга етказиш ва сотишни режалаштирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.