Жаҳон

Туркияда “Ўзбекистон маҳалласи” ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

Шунингдек, Ҳатай вилоятида Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Туркияда “Ўзбекистон маҳалласи” ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

 

Туркиянинг Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган турар-жой мажмуаси негизида ташкил этилган “Ўзбекистон маҳалласи”, Шавкат Мирзиёев булвари ҳамда Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги делегация, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш, Ҳатай вилояти ҳокими Мустафо Масатли ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Маросимда сўзга чиққан Нуман Куртулмуш мазкур ташаббус Туркия халқининг Ўзбекистон халқига бўлган самимий миннатдорлиги ва икки қардош халқ ўртасидаги мустаҳкам дўстлик рамзи эканини таъкидлаган. Унинг қайд этишича, Арсузда Ўзбекистон тарихий шаҳарлари ва давлат раҳбари номининг абадийлаштирилиши оғир кунларда Туркия билан бирга бўлган ўзбек халқига билдирилган юксак эҳтиром ифодасидир.

 

Ҳатай вилояти ҳокими Мустафo Масатли эса 2023 йил 6 февралдаги вайронкор зилзиладан сўнг Ўзбекистон томонидан кўрсатилган амалий ёрдам турк халқи хотирасида доимо сақланиб қолишини таъкидлаган. У “Ўзбекистон маҳалласи” номининг берилиши икки халқ ўртасидаги қардошлик ва бирдамликнинг ёрқин тимсоли эканини қайд этган.

 

Тадбир якунида иштирокчилар рамзий тасма кесиб, Шавкат Мирзиёев булвари ҳамда Тошкент ва Самарқанд кўчаларини расман очдилар.

 

Қайд этилишича, мазкур турар-жой мажмуаси Ўзбекистоннинг зилзиладан зарар кўрган Ҳатай вилоятини тиклашга қаратилган гуманитар ёрдами натижасида бунёд этилган бўлиб, у икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва қардошлик муносабатларининг яна бир ёрқин намунаси сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"