Жаҳон

АҚШ ва Эрон дастлабки сулҳ битимини имзолади

Бироқ томонлар ҳали узоқ муддатли сулҳ бўйича якуний келишувга эришмаган.

АҚШ ва Эрон дастлабки сулҳ битимини имзолади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасида Форс кўрфази минтақасидаги можарони юмшатишга қаратилган дастлабки келишув имзоланганини маълум қилди. Бироқ томонлар узоқ муддатли сулҳ бўйича якуний келишувга ҳали эришмаган.

 

Reuters агентлиги хабарига кўра, янги меморандум аввалроқ эълон қилинган сулҳ муддатини яна 60 кунга узайтиришни назарда тутади. Шунингдек, ҳужжат Эрон томонидан чеклаб қўйилган Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини тиклаш учун замин яратиши кутилмоқда.

 

Доналд Трампнинг таъкидлашича, келишув тўлиқ имзоланган бўлиб, унинг расмий маросими Женевада ўтказилиши режалаштирилган. АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс ҳам ушбу тадбирда иштирок этиши кутилмоқда.

 

Шу билан бирга, Эрон президенти Масъуд Пезешкиан меморандумни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш йўлидаги муҳим қадам деб баҳолар экан, узоқ муддатли сулҳ бўйича якуний келишув ҳали ишлаб чиқилмаганини қайд этган.

 

АҚШ расмийлари меморандумда Эронга нисбатан санкцияларни юмшатиш, айрим активларни музлатишдан чиқариш ҳамда иқтисодий тикланишга кўмаклашувчи механизмлар назарда тутилганини билдирган. Бунинг эвазига Теҳрондан ядровий қурол дастуридан воз кечиш ва минтақадаги қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш талаб этилмоқда.

 

Reuters қайд этишича, келишув можаронинг кескинлашувини тўхтатиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланаётган бўлсада, унинг аниқ шартлари ва амалий механизмлари ҳозирча тўлиқ ошкор қилинмаган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"