Ўзбекистон

Тошкент вилоятида қидирувдаги шахснинг уйидан йирик миқдордаги наркотик топилди

Шунингдек, Самарқандда наркотик моддаларни 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди.

Тошкент вилоятида қидирувдаги шахснинг уйидан йирик миқдордаги наркотик топилди

 

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона органлари, Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Жиноят кодексининг контрабанда ҳамда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ моддалари билан назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, 2025 йилдан буён қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган шахс ушланган.

 

У томонидан ижарага олинган хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ошхонадаги музлатгич ичидан 151 грамм «опий», ҳожатхона шахтасидан эса 4 килограмм 971 грамм «гашиш» моддаси топилган ва процессуал тартибда расмийлаштирилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу наркотик моддалар қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган. Гумонланувчига нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 2003 йилда туғилган икки нафар фуқаро шартли харидорга 932 грамм «гашиш» ва 2,5 грамм «опий» моддасини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.