Жаҳон

Туркия барқарор туризм бўйича халқаро эътирофга сазовор бўлди

Туркия экологик ва маданий барқарорлик соҳасидаги саъй-ҳаракатлари натижасида Wanderlust журналининг “The Travel Green List 2026” рўйхатидан икки йўналиш бўйича ўрин олди.

Туркия барқарор туризм бўйича халқаро эътирофга сазовор бўлди

Бугунги кунда сайёҳлар фақат янги манзилларни кўриш билан чекланиб қолмай, балки мазмунли таассуротлар ва масъулиятли саёҳат тамойилларига ҳам кўпроқ эътибор қаратмоқда. 

 

Book.cоm'нинг 2026 йилги “Саёҳат ва барқарорлик” ҳисоботига кўра, сўровномада қатнашган сайёҳларнинг 85 фоизи барқарор туризм улар учун муҳим ёки жуда муҳим эканини таъкидлаган.

 

 

Туркия ҳар қандай сайёҳ учун бетакрор тажрибаларга бой етакчи йўналишлардан бири сифатида ажралиб туради. Мусаффо соҳиллар, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, бой маданий мерос ҳамда маҳаллий ҳамжамиятларга таянган туризм ташаббуслари сайёҳларга туристик масканларни янада чуқурроқ ўрганиш имконини беради.

 

Масъулиятли саёҳатга бўлган талаб ортиб бораётган бир паллада Туркия ҳам ушбу йўналишда изчил ва пухта шаклланган сиёсатни амалга оширмоқда. “Туркиянинг экологик ва маданий барқарорлик дастури” доирасида Глобал барқарор туризм кенгаши (GCTG) томонидан сертификатланган меҳмонхоналар халқаро барқарорлик стандартлари асосида фаолият юритади. Манзарали темир йўл йўналишлари ва елканли саёҳатлар каби экологик таъсири кам бўлган транспорт турлари эса атроф-муҳитга эҳтиёткор муносабатни қўллаб-қувватламоқда.

 

Туркиянинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Мамлакат Wanderlust журналининг “The Travel Green List 2026” рўйхатидан икки йўналиш бўйича ўрин олди. Хусусан, дунёда илк бор мамлакат миқёсида жорий этилган “Туркиянинг экологик ва маданий барқарорлик дастури” ҳамда яшил туризм маскани сифатида тан олинган Бирги ушбу нуфузли рўйхатдан жой олди.

 

Туркияни икки ғилдирак устида кашф этинг

 

 

Турли даражадаги велосипедчилар учун мўлжалланган манзарали йўналишлар Туркиянинг яширин қўлтиқлари, ям-яшил ўрмонлари, улуғвор тоғлари, қадимий ёдгорликлари ва асл қишлоқ ҳаётини ўзгача тарзда кашф этиш имконини беради.

 

Икки қитъани туташтирган Истанбул, машҳур EuroVelo 8 йўналишининг бир қисми бўлган Измир, Анталиянинг феруза рангли кўрфазлари ва Кападокиянинг эртакнамо водийлари велосипед саёҳати ишқибозлари учун энг жозибали манзиллар сирасига киради. 

 

Мамлакатдаги велосипедчиларга ихтисослашган меҳмонхоналар тармоғида велосипедларни таъмирлаш хизматлари, саёҳатчилар эҳтиёжига мос менюлар ва бошқа зарур шароитлар йўлга қўйилган.

 

Туркия сўқмоқларида экотуризм

 

 

Турк Ривиераси бўйлаб 500 километрдан ортиқ масофага чўзилган машҳур Ликия йўли бетакрор соҳил манзаралари ва қадимий Ликиянинг бой тарихий ёдгорликларини уйғунлаштирган энг машҳур пиёда йўлларидан бири саналади.

 

Измирдаги Эфелер йўли эса Green Destinations ташкилотининг “Тop 100 Stories” рўйхатидан ўрин олган бўлиб, у анъанавий қишлоқлар ва баланд яйловлар орқали ўтади.

 

Бурсадаги Улудағ миллий боғи эса табиат ихлосмандлари учун идеал масканлардан биридир. 17–19-июль кунлари бу ерда нуфузли Uludag‘ Premium Ultra trail траил мусобақасининг тўққизинчи мавсуми бўлиб ўтади.

 

Ёввойи табиат кузатувлари ва ботаник саёҳатлар

 

 

Биологик хилма-хиллик борасида дунёнинг энг бой мамлакатлари қаторидан ўрин олган Туркия ранг-баранг экотизими ва ноёб табиий мўъжизалари билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу ерда ёввойи ҳаётни унинг асл муҳитида кузатиш, табиатнинг сокин ритмини ҳис этиш ва мафтункор манзаралардан баҳраманд бўлиш мумкин.

 

Кападокиянинг кенг водийларида эркин кезиб юрган ёввойи отлар, Ван, Ҳаккари ва Артвиннинг капалакларга бурканган манзаралари Туркиянинг табиий бойликларини янада яққол намоён этади. Изтузу ва Патара каби қўриқланадиган соҳилларда эса cаретта cаретта денгиз тошбақаларининг уя қуриши ва янги ҳаёт бошлашига гувоҳ бўлиш мумкин.

 

Тарих ва маданият тажрибаси

 

 

Туркия бўйлаб чўзилган маданий йўналишлар, ЮНЕСКО мероси обидалари ва тарихий термал шаҳарлар Онадўлининг минг йиллик тарихидан ҳикоя қилади.

 

Sittaslow шаҳарлар ҳамда БМТ Туризм ташкилоти эътироф этган “Энг яхши туризм қишлоқлари” эса саёҳатчини шунчаки кузатувчи эмас, балки маҳаллий ҳаётнинг бир бўлагига айлантиради. Ормананинг “тугмали уйлар”и ва Сафранболунинг тарихий кўчалари орасида юрганингизда вақт гўё секинлашгандек туюлади.

 

Туркияда таом саёҳатнинг ажралмас қисми бўлиб, у маҳаллий жамоалар, минтақавий анъаналар ва мамлакатнинг бой биологик хилма-хиллигини бирлаштирувчи муҳим кўприк вазифасини бажаради. Маҳаллий пишлоқлар, зайтун мойи таомлари, газак ва кабоблардан тортиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган рецептлар асосида тайёрланадиган миллий таомлар Туркия ошхонасининг асл руҳини намоён этади.

custom img

Олимлар Эбола вирусининг Европага тарқалиш хавфини 92 фоиз деб баҳолади

Япон олимлари ҳисоб-китобларига кўра, Эбола вирусининг халқаро авиақатновлар орқали Европага кириб келиш эҳтимоли юқори бўлиб, энг катта хавф Белгияда қайд этилган.

custom img

2035 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон делегацияси Бонндаги FMCP3 сессиясида миллий иқлим мажбуриятлари бўйича эришилган натижаларни тақдим этди.

custom img

Зеленский Путин билан G7да учрашув таклиф қилди, Россия жавоб бермади

Украина томони музокара ташаббусини бир нечта каналлар орқали етказган.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистонда мигрантларни қабул қилиш марказлари бўйича келишувлар йўқ — EИ

Европа Иттифоқи Марказий Осиёда мигрантлар марказларини очиш юзасидан ҳозирча ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаганини маълум қилди.

custom img

АҚШ ва Эрон дастлабки сулҳ битимини имзолади

Бироқ томонлар ҳали узоқ муддатли сулҳ бўйича якуний келишувга эришмаган.

custom img

Ҳормуз бўғозидан ўтиш 60 кун давомида бепул бўлади

60 кунлик муддатдан сўнг Теҳрон навигация ва хавфсизлик хизматлари учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда.

custom img

Трамп Оқ уй майдонида илк бор UFC турнирини ўтказди

Тадбир Трампнинг 80 йиллик юбилейи ва АҚШнинг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

custom img

Эфиопияда автобус жарликка қулаши оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганларнинг айримлари оғир аҳволда экани билдирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"