Спорт

Уругвай терма жамоаси АҚШда итлар ёрдамида текширувдан ўтказилди

Жаҳон чемпионати иштирокчиларига нисбатан кучайтирилган назорат давом этмоқда.

Уругвай терма жамоаси АҚШда итлар ёрдамида текширувдан ўтказилди

 

2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионати доирасида АҚШга етиб келган Уругвай терма жамоаси кучайтирилган хавфсизлик чораларига мувофиқ текширувдан ўтказилди.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда футболчилар ва жамоа аъзоларининг юклари ҳамда жиҳозлари хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилгани акс этган. Хабарларга кўра, мазкур текширув Саудия Арабистонига қарши учрашув олдидан амалга оширилган.

 

Маълум қилинишича, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилаётган Жаҳон чемпионати давомида хавфсизлик чоралари сезиларли даражада кучайтирилган. Турнир иштирокчилари, расмийлар ва мухлислар стадионлар ҳамда бошқа расмий объектларга киришда бир неча босқичли назоратдан ўтмоқда.

 

Уругвай терма жамоаси билан боғлиқ текширув ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим мухлислар ва экспертлар бундай назорат чораларини ортиқча деб баҳолаб, FIFА ҳамда АҚШ расмийларини танқид қилган.

 

Маълумот учун, Уругвай терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувида Саудия Арабистони билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШга борган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучайтирилган тартибда текширувдан ўтказилгани хабар қилинган эди.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"