Жаҳон

Ўзбекистон ва Қозоғистонда мигрантларни қабул қилиш марказлари бўйича келишувлар йўқ — EИ

Европа Иттифоқи Марказий Осиёда мигрантлар марказларини очиш юзасидан ҳозирча ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаганини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистонда мигрантларни қабул қилиш марказлари бўйича келишувлар йўқ — EИ

 

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипраис Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудида мигрантларни қабул қилиш марказларини ташкил этиш масаласи бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаганини маълум қилди дейди ТАСС.

 

Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Остона ва Тошкент билан Европа мамлакатларида бошпана олиш ҳуқуқига эга бўлмаган мигрантларни жойлаштириш учун махсус марказлар яратиш юзасидан музокаралар ўтказмаган ва бундай жараён ҳозирда ҳам мавжуд эмас.

 

“Бундай музокаралар бўлмаган ва ҳозир ҳам олиб борилмаяпти”, — деган Стипраис.

 

Шу билан бирга, у Европа Иттифоқи даражасида назарий жиҳатдан шундай марказларни ташкил этиш имконини берувчи қонунчилик қабул қилинганини қайд этган. Бироқ ҳозирча бу борада аниқ амалий қарорлар ёки келишувлар мавжуд эмас.

 

Аввалроқ Политисо нашри дипломатик манбаларга таяниб, айрим Европа давлатлари мигрантларни қайтариш ва бошпана сўровларини кўриб чиқиш марказларини Европа Иттифоқидан ташқарида ташкил этиш имкониятларини ўрганаётгани ҳақида хабар берган эди. Нашрда Қозоғистон ва Ўзбекистон эҳтимолий жойлашув ҳудудлари сифатида тилга олинган.

 

Бироқ кейинчалик ҳам Қозоғистон, ҳам Ўзбекистон расмийлари бу масала юзасидан Европа Иттифоқи билан музокаралар олиб борилаётганини рад этган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.