Жаҳон

АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни яна рад этди

47 сенатор резолюцияни қўллаб-қувватлаган бўлса, 48 нафари унга қарши овоз берган.

АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни яна рад этди

АҚШ Сенати президент маъмуриятига Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутувчи резолюцияни навбатдаги овоз беришда ҳам рад этди.

 

Конгресс юқори палатасида ўтказилган процедуравий овоз беришда ҳужжатни 47 нафар сенатор қўллаб-қувватлаган бўлса, 48 нафари унга қарши овоз берган. Республикачилар партиясининг тўрт нафар вакили резолюцияни ёқлаб овоз берган, Демократлар партиясидан эса бир сенатор ҳужжатга қарши чиққан.

 

Мазкур ташаббус АҚШ президентининг Эронга қарши ҳарбий куч ишлатишини Конгресс розилигисиз чеклашни назарда тутади. АҚШ Конституциясига кўра, уруш эълон қилиш ваколати Конгрессга тегишли бўлса-да, сўнгги ўн йилликларда Америка президентлари хориждаги ҳарбий операцияларни бошлаш бўйича ваколатларини кенг талқин қилиб келмоқда.

 

Шу боис Конгресснинг айрим аъзолари президент Дональд Трамп маъмуриятидан Эронга қарши ҳарбий куч ишлатиш масаласида қонунчилар розилигини олишни талаб қилувчи бир қатор резолюцияларни илгари сурган. Бироқ, ҳозиргача бундай ташаббусларнинг бирортаси ҳам Конгресснинг иккала палатасидан тўлиқ ўта олмаган.

 

Аввалроқ АҚШ, Эрон ва воситачи давлат сифатида Покистон вакиллари Яқин Шарқдаги можарони тугатишга қаратилган келишувга эришилганини тасдиқлаган эди. Томонлар ўртасидаги расмий имзолаш маросими 19 июн куни Женевада ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"