Ўзбекистон

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Standard Chartered ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Музокараларда Ўзбекистонга узоқ муддатли хорижий капитални жалб қилиш, халқаро кредит бозорларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Standard Chartered ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилининг 16 июнь куни Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ раҳбарияти ҳамда Standard Chartered банкининг Бош ижрочи директори жаноб Сайф Малик бошчилигидаги делегация ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

 

 

Музокаралар давомида томонлар халқаро молия бозорларидаги сўнгги тенденциялар, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари ҳамда банклараро муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, халқаро қарз бозорларида иштирок этиш, синдитсирланган кредит линияларини жалб қилиш ва савдони молиялаштириш дастурларини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

 

 

Standard Chartered банки Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва банк-молия секторидаги трансформация жараёнларини юқори баҳолаб, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ билан узоқ муддатли ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

 

 

Мазкур учрашув “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, республика иқтисодиётига узоқ муддатли хорижий капитални жалб қилиш ҳамда халқаро молия бозорларидаги иштирокини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.