Жаҳон

Ҳиндистонда Telegram вақтинча чеклаб қўйилди

Павел Дуров Telegram блокланиши 150 миллион фойдаланувчига таъсир қилганини айтиб, қарорни танқид қилган.

Ҳиндистонда Telegram вақтинча чеклаб қўйилди

Ҳиндистон ҳукумати NEET имтиҳонини қайта топшириш арафасида фирибгарлик хавфи кучайгани сабабли Telegram мессенжерининг фаолиятини 22 июнга қадар вақтинча чеклади.

 

Миллий тест агентлиги (NTA) маълумотларига кўра, айрим шахслар Telegram каналлари орқали имтиҳон материалларига пуллик кириш имкониятини таклиф қилган. Шу муносабат билан ҳукумат имтиҳон жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида мессенжер фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этган.

 

Telegram асосчиси Павел Дуров ушбу қарорни танқид қилиб, блоклаш 150 миллиондан ортиқ фойдаланувчига таъсир қилганини ва бу нотўғри қарор бўлганини таъкидлаган.

 

Унинг сўзларига кўра, Telegram сўнгги ҳафталарда Ҳиндистонда имтиҳон материаллари ва фирибгарлик билан боғлиқ юзлаб каналларни ўчириб ташлаган. Дуров, шунингдек, платформани блоклаш маълумотлар тарқалишини тўхтатмаганини, чунки ноқонуний контент бошқа иловаларга кўчиб ўтганини қайд этган.

 

Аввалроқ Ҳиндистон расмийлари имтиҳон жавоблари муддатидан олдин тарқалганидан сўнг NEET тест натижаларини бекор қилган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.