Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Россия Ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва янги қўшма лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Россия Ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди.

 

 

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

 

 

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда. Ҳозирда бизнес, инфратузилма ва маданият соҳаларида қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

 

Шунингдек, яқин кунларда Ҳукуматлараро комиссия ҳамда Ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари ўтказилиши режалаштирилган. 

 

Томонлар ушбу тадбирлар Ўзбекистон-Россия шериклигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.