Ўзбекистон

"Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 180 млрд доллардан ошиши кутилмоқда" — Президент

Давлат раҳбари Ўзбекистон тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр инвесторлар учун доимо очиқ эканини таъкидлади.

"Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 180 млрд доллардан ошиши кутилмоқда" — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида Ўзбекистон иқтисодиёти жадал суръатларда ўсиб бораётганини таъкидлаб, 2026 йил якунига қадар мамлакат ялпи ички маҳсулоти 180 миллиард доллардан ошиши кутилаётганини маълум қилди.

 

“Кўпчиликнинг йодида, биз тўрт йил аввал бўлиб ўтган илк форумда 2026 йил якунига келиб, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотини 100 миллиард долларга етказишни мақсад қилган эдик. Жадал суръатларда ўсиб бораётган иқтисодиётимиз бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда!”, – деди Президент.

 

Президентнинг айтишича, ўтган йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,7 фоизга ўсган, иқтисодиётга 43 миллиард доллар инвестиция жалб этилган. Шунингдек, мамлакатнинг халқаро захиралари 70 миллиард доллардан ошган.

 

Президент сўнгги йилларда Ўзбекистонга 150 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилинганини, шундан 123 миллиард доллари охирги беш йил ҳиссасига тўғри келишини қайд этди.

 

Давлат раҳбари Ўзбекистон тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр инвесторлар учун доимо очиқ эканини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.