Жаҳон

Зеленский Трамп ва Макрон билан учрашди, Украина тинчлик музокараларини жонлантиришга уринмоқда

Учрашувдан сўнг Зеленский G7 давлатлари Украина ҳаво мудофааси салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришганини билдирди.

Зеленский Трамп ва Макрон билан учрашди, Украина тинчлик музокараларини жонлантиришга уринмоқда

Украина президенти Володимир Зеленский G7 саммити доирасида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди. Бу Зеленский ва Трампнинг сўнгги тўрт ой ичидаги илк мулоқоти бўлди, дея ёзмоқда The Kyiv Indipendent.

 

Манбаларга кўра, қарийб 30 дақиқа давом этган учрашувда Украинадаги уруш, тинчлик музокаралари истиқболлари ҳамда Киевнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинган.

 

Зеленский Трампга Россия ҳужумлари оқибатида зарар кўрган Киев-Печерск Лавраси суратларини кўрсатган. Шунингдек, Украина президенти АҚШ билан баллистик ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ва ракеталарни ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик масаласини ҳам кўтарганини маълум қилди.

 

Учрашувдан сўнг Зеленский G7 давлатлари Украина ҳаво мудофааси салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришганини билдирди. Трамп эса Россия урушни тугатиш учун келишувга эришиши кераклигини таъкидлади.

 

Мазкур мулоқот Украина Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўйишга уринаётган бир пайтда бўлиб ўтди. Зеленский аввалроқ Трамп кўмагида ўзи ва Путин иштирокидаги уч томонлама учрашув ташкил этилишига умид билдирган эди.

 

Бироқ Кремль ҳозирча Зеленский билан нейтрал ҳудудда учрашиш таклифларини қўллаб-қувватламаяпти. Путин эса яқинда Украина президенти билан учрашишдан маъно кўрмаслигини маълум қилганди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.