Жаҳон

АҚШ ва Эрон дастлабки тинчлик шартномасини имзолади

Томонлар сулҳ муддатини яна икки ойга узайтиришга келишиб олди.

АҚШ ва Эрон дастлабки тинчлик шартномасини имзолади

 

Доналд Трамп ҳамда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Эрон ўртасида дастлабки тинчлик келишуви сифатида баҳоланаётган 60 кунлик ўзаро англашув меморандуми имзоланганини тасдиқлади. Ҳужжат минтақадаги кескинликни юмшатиш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва доимий тинчлик бўйича музокаралар учун шароит яратишга қаратилган. Бу ҳақда BBС хабар берди.

 

Доналд Трампнинг маълум қилишича, меморандум Франциядаги учрашувлар чоғида имзоланган. Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ҳам ҳужжатни тасдиқлаган.

 

Томонлар мазкур келишувни якуний тинчлик битими эмас, балки кейинги музокаралар учун асос бўладиган ҳужжат сифатида баҳоламоқда. АҚШ президенти Трамп Эрон ўз мажбуриятларини бажармаса, ҳарбий зарбалар қайта тикланиши мумкинлигини ҳам истисно этмаган.

 

Меморандумнинг асосий бандлари:

Ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш

Томонлар Ливанни ҳам ўз ичига олган барча йўналишларда ҳарбий операцияларни тўхтатишга келишган.

 

60 кунлик сулҳни узайтириш

Апрель ойида эълон қилинган вақтинчалик сулҳ яна 60 кунга узайтирилади. Шу муддат давомида якуний тинчлик шартномаси бўйича музокаралар олиб борилиши кўзда тутилган.

 

Ҳормуз бўғозининг очилиши

Дунё нефть ташувларининг муҳим қисми ўтадиган Ҳормуз бўғози 60 кун давомида кемалар учун эркин ва бож олинмайдиган тартибда ишлаши керак. Кейинчалик Эрон Уммон ва Форс кўрфазидаги бошқа давлатлар билан бўғознинг узоқ муддатли мақоми бўйича қўшимча келишувлар ишлаб чиқиши режалаштирилган.

 

АҚШнинг денгиз блокадасини бекор қилиши

Меморандумга кўра, АҚШ Эрон портларига нисбатан қўлланаётган денгиз чекловларини 30 кун ичида бекор қилиши лозим. Якуний тинчлик битими имзолангач эса АҚШ кучларини Эрон чегаралари яқинидан олиб чиқиш масаласи кўриб чиқилади.

 

Санкцияларни бекор қилиш

Ҳужжатда Теҳронга қарши жорий этилган иқтисодий ва молиявий санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиш назарда тутилган. Уларнинг аниқ жадвали кейинги музокараларда ишлаб чиқилади.

 

300 миллиард долларлик тикланиш дастури

АҚШ ва унинг минтақадаги ҳамкорлари Эрон иқтисодиётини тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган камида 300 миллиард долларлик дастур ишлаб чиқиш устида ишлаши режалаштирилган. Бироқ Вашингтон ушбу маблағни бевосита ажратиш мажбуриятини олмаганини таъкидлаган.

 

Ядро қуролидан воз кечиш

АҚШ ва Эрон Теҳрон ядровий қурол яратмаслиги ёки қўлга киритмаслиги бўйича келишувга эришган. Шунингдек, бойитилган уран захиралари масаласида ҳам ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

 

Доналд Трамп меморандумнинг барча бандлари Эроннинг ўз мажбуриятларига қандай амал қилишига боғлиқ эканини таъкидлаб, икки ой ичида якуний келишувга эришилмаса, АҚШ яна ҳарбий операцияларга қайтиши мумкинлигини маълум қилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.