Жаҳон

БААда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланди

15–16 ёшдаги ўсмирлар учун ҳам махсус чекловлар жорий қилинади.

БААда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланди

 

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати болаларнинг рақамли макондаги хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги қоидаларни тасдиқлади. Унга кўра, 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқ платформаларида аккаунт очиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

 

WАМ хабарига кўра, янги тартиб ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг минимал ёшини 15 ёш этиб белгилайди. Мазкур ёшга етмаган фойдаланувчиларга шахсий аккаунт яратиш, ижтимоий тармоқларда пост жойлаштириш, изоҳ қолдириш, маълумот алмашиш ҳамда очиқ гуруҳ ва каналларга қўшилиш тақиқланади.

 

15–16 ёшдаги ўсмирларга эса ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади, бироқ уларнинг аккаунтлари қатор чекловлар асосида ишлайди. Жумладан, платформалар ушбу ёш тоифаси учун контентни фильтрлаши, фойдаланиш вақтини чеклаши ва нотаниш фойдаланувчилар билан мулоқот қилиш имкониятини чеклаши лозим бўлади.

 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларга вояга етмаганларнинг шахсий маълумотларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳамда уларга мақсадли реклама намойиш этиш тақиқланади. Ҳукумат ота-оналарнинг розилиги ҳам ушбу чекловларни бекор қилиш учун асос бўла олмаслигини таъкидлади.

 

Янги қоидаларга мувофиқ, платформалар рақамли идентификация ёки биометрик маълумотлар асосида фойдаланувчиларнинг ёшини аниқлаш механизмларини жорий этиши керак бўлади. Бунинг учун уларга 12 ойлик мослашув даври берилган.

 

Қоидалар бузилган тақдирда, БАА расмийлари ижтимоий тармоқ платформаларига нисбатан маъмурий жарималар қўллаши ёки уларнинг фаолиятини қисман ёки тўлиқ чеклаши мумкин.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.