Жаҳон

Эрон ва Қўшма Штатлар 19 июнь куни Швейтсарияда музокаралар ўтказади

Музокараларда воситачилик қилувчи Покистон, Қатар ҳамда бошқа манфаатдор давлатлар делегациялари ҳам иштирок этади.

Эрон ва Қўшма Штатлар 19 июнь куни Швейтсарияда музокаралар ўтказади

 

Швейтсария Ташқи ишлар вазирлиги жума куни АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида дастлабки музокаралар Бюргенсток шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, учрашувда аввал эришилган келишувларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралар “келишувни амалга ошириш бўйича дастлабки маслаҳатлашувлар” форматида ўтказилиши кутилмоқда.

 

Учрашувда АҚШ ва Эрон вакиллари билан бир қаторда, жараёнда воситачилик қилувчи Покистон, Қатар ҳамда бошқа манфаатдор давлатлар делегациялари ҳам иштирок этади.

 

Швейтсария ТИВ маълумотида қайд этилишича, музокаралар томонлар ўртасидаги келишувларни амалга оширишга қаратилган амалий қадамларни мувофиқлаштириш учун хизмат қилади.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан ўзаро англашув меморандуми имзоланганини маълум қилган эди. Эрон томони ҳам ушбу келишувни тасдиқлаган.

 

Ҳозирда Бюргенстокдаги музокаралар Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги кескинликни юмшатиш ҳамда барқарор мулоқот жараёнини шакллантиришга қаратилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Эрон дастлабки тинчлик шартномасини имзолагани тўғрисида хабар берилган эди.

custom img

Июль АҚШ тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

Рекорд даражадаги иссиқ 185 миллиондан ортиқ кишига таъсир кўрсатган.

custom img

Колумбиядаги зилзила қурбонлари сони 224 кишига етди

Мамлакатда миллий фалокат ҳолати эълон қилиниб, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

custom img

Ливан ўлим жазосини бекор қилди

Шу тариқа мамлакат араб дунёсида ўлим жазосини расман бекор қилган биринчи давлатга айланди.

custom img

Жанубий Африканинг айрим ҳудудларида кучли қор ёғди

Ғарбий Кейпдаги тоғ чўққилари ҳам қор билан қопланди. Мамлакат об-ҳаво хизмати айрим ҳудудларда жуда совуқ, ёмғирли ва кучли шамолли об-ҳаво кузатилиши ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Трамп Эрон таҳдиди сабаб Туркиядан яширинча ҳарбий самолётда учиб кетган

Трамп Туркияга НАТО саммитида қатнашиш учун борганди. Саммит якунида эса Эрон томонидан унга қарши суиқасд таҳдиди аниқланиб, қайтиш режаси ўзгартирилган.

custom img

Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди

Шунингдек Сурия суди собиқ президентнинг укаси Маҳер Асад ва амакиваччаси, Суриянинг собиқ ҳарбий амалдори Атеф Нажибни ҳам ўлим жазосига ҳукм қилди.

custom img

“У ажойиб” — Трамп FIFA президенти Инфантинони қўллаб-қувватлади

АҚШ президенти раҳбари Жанни Инфантинони лавозимидан алмаштириш ташкилот учун “даҳшатли хато” бўлишини айтди.

custom img

Месси отасининг вафоти сабаб футболдаги фаолиятини вақтинча тўхтатди

“Интер Маями” клуби футболчига муддатсиз таътил берган, унинг жамоага қайтиш санаси ҳозирча номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"