Спорт

Футболчиларимдан ғурурланаман — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Колумбияга қарши бўлган баҳсни тарихий ўйин деб атади.

Футболчиларимдан ғурурланаман — Фабио Каннаваро

 

Колумбияга қарши учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 

Италиялик мутахассис учрашув қизиқарли кечганини таъкидлаб, жамоа иккинчи бўлимда ўйин суръатини ўзгартиришга муваффақ бўлганини қайд этган.

 

"Ўйин қизиқарли ўтди. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга эришдик. Айниқса, чап қанот орқали бир нечта имкониятлар яратдик ва ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик", — деган Каннаваро.

 

"Биз аввало Ўзбекистонни бутун дунёга ижобий томондан кўрсатиш учун бу ерга келдик. Футболчиларимга доим ўйин давомида фаол ҳаракат қилиш кераклигини айтаман. Колумбия каби кучли жамоаларга қарши, айниқса тўпсиз ҳаракат қилиш осон эмас", — дея таъкидлаган у.

 

Фабио Каннаваро иккинчи бўлимдаги ўйинидан қониққанини, бироқ ўтказиб юборилган гол жамоа учун ачинарли бўлганини қайд этди.

 

"Биз ушбу стадиондаги баҳсни узоқ вақт эслаб қоламиз. Чунки бу тарихий ўйин. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Умуман олганда, бугунги ўйин биз учун фойдали тажриба бўлди. Айрим хатолар кузатилди ва биз улар устида ишлаймиз", — деган бош мураббий.

 

Мутахассис футболчиларнинг ҳаракатидан мамнунлигини билдириб: "Футболчиларимдан фахрланаман. Улар яхши ўйин намойиш этишди. Бугун қийин баҳс бўлди. Бундай стадион ва минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш осон эмас. Бироқ айнан шундай муҳит футболчиларга қўшимча мотивация ҳам беради", — дея таъкидлади Фабио Каннаваро.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.