Ўзбекистон

Робахон Маҳмудова Олий суд раиси этиб сайланди

Президент томонидан Робахон Маҳмудовани Олий суд раиси лавозимига сайлаш тўғрисида Сенатга тақдимнома киритилди.

Робахон Маҳмудова Олий суд раиси этиб сайланди

Президент томонидан Робахон Анваровна Маҳмудовани Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига сайлаш тўғрисидаги тақдимнома Олий Мажлис Сенатига киритилди.

 

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида Президент томонидан Олий суд раиси лавозимига киритилган номзод кўриб чиқилиб, Робахон Анваровна Маҳмудовани судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига ва Олий суд раиси лавозимига беш йил муддатга сайлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

 

Маълумот ўрнида, Робахон Маҳмудова Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг раҳбари. У 2023-йилги президентлик сайловида “Адолат” партиясидан номзод сифатида ҳам иштирок этган.

 

Шунингдек, у аввал Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари — маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди раиси, Президентнинг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири ҳамда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган.

 

Бунга қадар Олий суд раиси лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Исломовни лавозимдан озод этиш тўғрисида Олий Мажлис Сенатига президент томонидан тақдимнома киритилганди. Юқори палата уни лавозимдан олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"