Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 9 нафар экология масъули лавозимидан олинди

Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиш ва муҳофаза ҳудудларига чиқинди ташлаш ҳолатларига қарши назорат сустлиги танқид қилинди.

Тошкент вилоятида 9 нафар экология масъули лавозимидан олинди

Тошкент вилоятида экологик назорат соҳасида йўл қўйилган камчиликлар танқид қилиниб, қатор масъулларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Экополиция бошлиғи Азиз Абдуҳакимов раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда вилоятда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик назоратни ташкил этишдаги камчиликлар муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда экологик назоратнинг суст олиб борилгани, айрим хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан етарли назорат ўрнатилмагани, экологик экспертиза хулосасисиз ҳамда дарё муҳофаза зоналарида рухсатсиз фаолият юритаётган объектларга нисбатан чоралар кўрилмагани қайд этилди. 

 

Шунингдек, Чирчиқ дарёси ўзанида ноқонуний қум-шағал қазиб олиниши ва муҳофаза ҳудудларига чиқиндилар жойлаштирилиши ҳолатлари юзасидан назорат етарли даражада таъминланмагани таъкидланди.

 

Муҳокамалар якунида Тошкент вилояти Экополицияси бошлиғи ўринбосари ҳамда саккизта туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

 

Шу билан бирга, Тошкент вилояти Экология бош бошқармасига аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология бошқармаларига ҳам ўз фаолиятини қайта таҳлил қилиш, назорат самарадорлигини ошириш ва экологик маданиятни юксалтириш юзасидан вазифалар юклатилди.

 

Қўмита маълумотига кўра, экологик назорат республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кучайтирилган бўлиб, масъулиятсизлик ҳолатларига нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.